айнан шундай унутилмас бир ҳолат рўй беражаги эса ҳали ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.
* * *
Ўртага оғир, дилтанг бир жимлик чўккан эди.
Бир маҳал, майин ғижирлаб эшик очилди.
Илкис иккала чол ҳам эшик томонга ўгирилиб, Мастура кайвонини кўрди.
Мастура кайвони – қўшни кампир, эри урушдан қайтмагач, кўз очиб кўргани-дан қолган ёдгорининг бегона бир эркакнинг кўзларига маъюс мўлтирашини, унинг сассиқ оёғини уқалашини орқаси кўтаролмаслигини билгани учун, очар-чилик йилларининг хорлик-зорликларига қарамай, қайтиб эр қилмаган; энди бир ҳовли неваранинг бувижониси, қишлоқ аёлларининг эса тили ўктам она-бошиси.
– Ассалом, – деб Мастура кайвони хонага кирди. Курсига ўтирди. Қўллари-ни ёйиб: – Қани, Шариф ака, – деди. – Айтинг?
Шариф почтачи фотиҳага қўл очиб:
– Илоё тинчлик-хотиржамлигимизни берсин, – деди. – Ў з и г а шукр. Етқаз-ганига шукр. Омин!..
Ҳамма юзига фотиҳа тортди.
Юнус чол чой қуйиб, Мастура кайвонига узатди.
Мастура кайвони чойдан ҳўплаб:
– Боя ғўнғир-ғўнғир овозлариз эшитилганига, Хабила опам келипти-лами десам, сиз экансиз-да, Шариф ака, – деди. – Дугонам яхшигина юриптими, бала-чағалар?..
– Шукр… Ўзиздан сўрасак?
– Бир нави-да, Шариф ака, – деб, Мастура кайвони Юнус чолга қаради. – Хабила опам бугун ҳам келмаптилар-да, Юнус ака. Сўрай-чи, келин енгилгина қутилиптими, деб келувдим.
– Ҳий-я, ўғил…ўғил! – деди Юнус чол, юз-кўзларида майин бир кулги жи-лоланган кўйи: – Мана, – деб, Шариф почтачига ишора қилди. – Хат келтирди: двайняшка!..
Бундай ажаб хушхабардан ҳали Шариф почтачи ҳам бехабар эди, ҳаяжон-ланиб:
– О-ҳ-ҳо, зўр-ку! – деди Юнус чолни қутлаб. – Омин, илоё ризқу насиба-лари билан, ота-онасининг бахтли-саодатли умрлари билан берган бўлсин, Юнус – жўра!..
Мастура кампир ҳам юзига фотиҳа тортиб:
– Майли, ман борай, – деди. Ўрнидан турди. – Яхши қолинглар… Ҳа-я, Юнус ака, чой дамлаб берайми?
– Йуқ-йуқ, – деди Юнус чол. – Керакмий, шай бар. Бар!.. Яхши бариғиз…
Эшик чала ёпиқ қолди.
Бирпасдан сўнг Шариф почтачи:
– Энди ман ҳам турай, Юнус – жўра, – деди. Хайрлашаётиб эса, тағин такрор тайинлади: – Кўчиш ҳақида яхшилаб ўйлаб кўр дейман-да, жўра!..
Юнус чол ошнасини кузатиб қайтгач, алламаҳалгача ухлаёлмади. Хаёл суриб ётди. Қишлоққа кучиб келган кунларини эслади… Қишлоқнинг бугунги файзу кўркига озми-кўпми ҳиссаси қўшилган: деярли бари ҳовлининг деворида қалб қўрию кафтининг тафти бор. Бор-да, бировининг сувоғини, бирисининг пардо-зини қилиб берган… Ўнлаб шогирдлар, суҳбати аъло жўралар – бари бирма-бир кўзўнггидан ўтаверди.
Бир маҳал – тун бемаҳалда, аллабир гувиллаган товуш қулоғига эшитилаёт-гандай туюлиб, Юнус чол қулоқларини динг қилди: ўрикнинг шохлари юлқи-ниб-юлқиниб шовулламоқда эди. Бирпас қулоқ солиб ётди. Хаёлида эса ҳамон болаларидан келган хат!.. Ҳовлида чаппор уриб ўйнаётган шамол ҳам, ўрик шохларининг шовуллаши ҳам хаёлидан кўтарилди.
…