кўз ташлади. Бирортасининг нархи кўрсатилмаганди. Афтидан, клуб аъзоларини егулик-ичгуликларнинг баҳоси қизиқтирмас, улар учун пул масаласи умуман муаммо саналмасди.
–Бизга ўзларингнинг хос коктейлларинг билан бирга бирорта салат берсангиз,– деди Ринат, – кейин бу ерда тансиқ ҳисобланган бирорта егулик ҳам келтиринг. Дўстим эса машина ҳайдайди, унга алкоголсиз ичимлик берасиз.
–Хўп бўлади, –қиз жилмайган куйи таомномани қайтариб олиб кетди.
Бир дақиқа ўтар-ўтмасдан узунчоқ қадаҳлар ва мўл-кўл қилиб салат солинган улкан лаганларни келтирди. Ринат мамнун бўлиб бош ирғади. Атрофига синчиковлик билан назар солиб, айрим кишиларни таниди. Қўшни столда бир қиз билан таниқли артистнинг ўғли ўтирарди. Наригисида эса сиёсат оламида шуҳрат қозонган бир арбобни эслатадиган йигит ўтирар, ўша зотнинг қариндоши бўлса ҳам ажаб эмасди. У мода юлдузларини эслатадиган қора танли қиз билан улфатчилик қилаётганди. Бу масканда кишини ҳайратга соладиган бирорта ғайритабиийлик сезилмас, худди Англия ва Германиядаги қадимий клублардаги сингари осойишта вазият ҳукмрон эди. Ринат кириш учун беҳуда катта харажат қилишганини ўйлади. Салатлар, гарчи, хуштаъм бўлса-да, бошқа жойлардагидан унчалик фарқ қилмас, коктейл ҳам ўша-ўша, кўнгил очаётган хушбичим қиз-йигитларнинг ҳам, кунда кўриб юрадиганларидан ортиқ жойи йўқ. Таниқли қўшиқчи аёлга жўровоз чолғучилар ҳам оддий одамлар. Кўпчиликнинг бу ерга нега шу даражада ишқибозлигини тушунарсиз ҳол эди. Коктейл манзур бўлганидан, яна бир бор буюрди-да, зарб билан сипқорди.
Ринатнинг кўзи пойтахтда жиноий можораларга иштиёқмандлиги билан шуҳрат қозонган йигитнинг кирганига кўзи тушди. Таржима ҳоли доғ-дуғ бўлиб кетган бу кимса Давлат Думаси депутатлигига сайланишнинг ҳам уддасидан чиқипти. Уни бир нечта дўстлари кузатиб келишарди. Залнинг тўрида аллақачон тузаб қўйилган дастурхон ёш депутат ва унинг меҳмонларини бу ердагилар яхши билишини сездириб турарди.
–Менга маъқул келдими бу ер? – сўради Дима.
–Ёмонмас, – елкасини қисди Ринат, –бу клуб атрофида нега шунча шов-шув кўтаришларига тушунмадим, холос.
–Лондондаги “Голливуд сайёраси” ресторанида бўлганмисан? –тўсатдан сўраб қолди Дима.– Сенга ўхшаб, мен ҳам бормаганман. Айтишларича, ҳожатхонада аёллар ва эркаклар атир- упасининг ҳамма туридан бепул фойдаланилармиш.
–Нима бўпти?
–Ҳожатхонага кирсанг, тушунасан. Фақат, анқайиб қолма, чўчиб ҳам ўтирма.
Ринат ўрнидан туриб, ҳожатхонага йўл олди. Зинапоядан тушиб, эшик олдида сочлари ёғдан ялтираган йигитга дучор келди. Бу нусха уни жилмайиб қаршилади-да, сўради:
–Бир ўзингизмисиз?
–Ҳа, – ҳайрон бўлди Ринат. У қачондан бери ҳожатхонага жуфт-жуфт бўлиб кириш русумга кирганини сўрмоқчи бўлди-ю, савол бермасликка қарор қилди.
–Кўнгил очмоқчимисиз
ёки ҳожатга к
и
рмоқчими
си
з
?– суриштирди ҳалиги
ялто
қ
и
йигит.
–Кўнгил