Дилфуза Собирова

Хазина


Скачать книгу

раҳмат оғайни! Агар сиз бўлмаганингизда ҳозир мен мана шу лойқа кўлмакка шалоп этиб йиқилардим. Ўзи тўйга кетаётган эдим, уст-бошим расво бўларди, орқага қайтиш керак бўларди, сизга раҳмат-ей, – дебди.

      Ана ундан кейин ҳалиги одам Афандини ҳар жойда кўрганида:

      – Ассалому алайкум, – деб салом бераркан.

      – Ваалайкум ассалом.

      – Эсингдами, ҳўв ўшанда кўлмакда-а…

      – Ҳа, албатта эсимда. Раҳмат, раҳмат! Ҳақиқатан, агар сиз бўлмаганингизда мен йиқилиб тушардим, устим расво бўларди, – дебди.

      Шундай қилиб ҳалиги одам Афандини ҳар кўрганида айтиб эслатаверибди, эслатаверибди… Ҳар кўрганида:

      – Эсингдами, йиқилиб тушаётганингда ушлаб қолувдим, сал қолганди-я! – дермиш.

      Афанди ҳам уни бир эшитибди, икки эшитибди, ўн эшитибди, ахийри жонидан тўйибди. Кунлардан бир куни ўша одамни яна худди шу кўлмак ёнида учратибди.

      – Ассалому алайкум.

      – Ваалайкум ассалом.

      – Эсингдами, ҳўв ўшанда кўлмакда-а… – деб энди гап бошлаган экан, Афанди ўзини шалоп этиб кўлмакка ташлабди. Айланиб, юмалаб, думалаб, кийимини лой қилибди.

      – Ана энди ҳисоб тенглашдими!? Ҳозир онангни учқўрғондан кўрсатаман, – деб ҳамроҳига ташланибди. Уни қутқариб қолган ўша одамнинг ўтакаси ёрилиб, жуфтакни ростлаб қолибди ва бундан кейин Афандининг кўзига сира кўринмабди.

      Бу бир ривоят. Лекин туб маъноси аслида жуда кучли. Насриддин Афанди пири комил бўлган, лекин у «қурт»лар тушунадиган, «личинка»лар тушунадиган тилда гапирган. Агар ўзининг тилида, «капалак» тилида гапирса, кўпчилик тушунмаган бўлар эди. Юқоридаги ривоятдаги одам Афандини қарз қилиб қўйди. Энди ўша қилган ёрдамининг қайтишини кутяпти. Бояги одам ҳам сизга ўз товарини бериб, «Мана олинг, олаверинг, пулини топганингизда берарсиз» деганидай гап бу. Латифа қаҳрамонидан унинг фарқи йўқ. Моҳиятан иккови битта нарса.

      Шунинг учун одам, аввало фақат ўзига ишониши керак, бегонага эмас. Ўзингизга ишонч билан йўл бошланг, дўстингизга таваккал қилиб эмас. Бунга ҳаққингиз ҳам йўқ. Ўзингизнинг имкониятингизга, пулингизга, шароитингизга, қобилиятингизга, интуициянгизга, туйғуларингизга таянинг. Нима қиласиз бировга таваккал қилиб? Агар у сизга чинданам ёрдам берган бўлса ва берган қарзидан кечиб юборган тақдиридаям, пулини қайтариб беринг! Шунда унинг ишончини ҳам оқлайсиз, ҳам хотиржам бўласиз. Бировнинг пулини, товарини одам унчалик қадрламайди. Дарров ишлатиб юборади. Чўнтагингизга қачон кириб, қачон чиққанини билмай қоласиз. Унга ишлатилади, бунга ишлатилади, хуллас сарфланиб кетади. Ўтники ўтга, сувники сувга кетади. Насия берган одам ҳам бир кун келиб, пулини сўрайди. Демак, насияга олинган товар ҳам аслида қарзнинг бир туридир.

      ШАХСИЙ БИЗНЕСНИ БОШЛАГАНДА ЧЕТДАН БЕРИЛАДИГАН КЎМАКНИНГ ОҚИБАТИ

      Ота-она доимо биринчи галда фарзандининг бекаму кўст ўсишини хоҳлайди. «Чия»ни тўйдираман дейди. Сиз энди «чия» эмассиз. «Палапон»га, «учирма»га,