билан гўзал ҳаёт кечириб, масъуд, бахтиёр турмуш кўрасизлар. Айниқса, эрингнинг қариндош ва яқинларига ҳурмат кўрсат, чунки уларни ҳурмат қилиш эрнинг эътиборини, меҳр-муҳаббатини қозонмоқ, демакдир. Уларни ҳурмат қилиш – эрни ҳурмат қилиш, қадрлашдир».
Умома қизига қилган насиҳатларида эрнинг яқинларига алоҳида ҳурмат кўрсатишни таъкидлайди. Эр учун энг яқин инсон ким? Албатта уни туғиб, оқ сут бериб, қанча тунларини бедор ўтказиш эвазига авайлаб катта қилиб, мана шундай кўркам, ақлли, соғлом, бақувват йигит ҳолига келтирган она эрнинг энг яқин кишисидир. Демак, эрнинг онаси, яъни қайнонанинг ҳурматини жойига қўйиш, кўнглини олиш, хизматини қилиш лозим бўларкан.
Бу ақлли, доно қизлар учун, келинлик мажбуриятларини бошданоқ тўғри англаб олган қизлар учун энг тўғри йўлдир. Ота-боболаримиз «Гулни севган тиконини ҳам эъзозлайди», дейишади. Тиконини иззат қилмаган гул исидан бебаҳра қолади. Эрнинг борлиги, сизни суйиб-эркалаши, айтганингизни муҳайё қилиши яхшию, унинг ота-онаси, яқинлари «пуф сассиқ» бўлиши мумкинми? Эрнинг хешларини, айниқса, ота-онасини ҳурмат қилолмаган келин хожасининг кўнглини ололмайди, меҳрини қозонолмайди, нафратига учраб, муҳаббатидан бебаҳра бўлади. Бора-бора эрининг кўзига хунук кўриниб, оила бахтига дарз кета бошлайди.
Келин – қайнонанинг маънавий қизи, қайнона – унинг иккинчи онаси, дейишади. Биринчи онангиз ўз уйингизда қолдими, демак, куёв хонадонида сиз учун энг яқин, меҳрибон, ғамхўр киши қайнона бўлади. Қайнона – ҳаётдаги йўлдошингизнинг, суюкли эрингизнинг туққан онаси, танасининг бир парчасини сиз-га тортиқ қилган саховатпеша, бағрикенг бир инсон. Агар у эрингизни туғиб бермаганида бу яхши инсонга завжа бўлолмасдингиз. Агар у хоҳламаганида совчи юбориб сизни келин қилмасди. Демак, сиз учун эрни қанча ҳурмату иззат қилиш лозим бўлса, унинг онасини (отасини) ҳам ардоқлаш, таъзиму риоят қилиш шунчалик зарурдир. Агар уни қайнона сифатида иззат қилолмасангиз, ҳеч бўлмаса, ёши улуғлиги учун ҳурмат кўрсатишга мажбурсиз. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом «Кимки кичикларга раҳму шафқатли, катталарга иззат-икромли бўлмаса, у бизлардан эмас», деб таълим берганлар.
Мана сиз куёв хонадонига келин бўлиб тушдингиз. Қайнонангиз биринчи кунларданоқ «қизим-қизим»лаб ҳурматлаб турибди. Сиз ҳам ўша ҳурмагга яраша итоат кўрсатинг, гапини қайтарманг. Унинг ёши улуғ, ҳаётда кўпни кўрган. Нима яхши-ю, нима ёмон, англаб етган. Шундай бўлгач, билмаганларингизни ўргатади, рўзғорни юритиш сирларидан воқиф қилади, эпли, тежамли, саришта бўлишдан сабоқ беради. Унинг айтганларини жон қулоғингиз билан тингланг, сизга ёқмаса ҳам, бурнингизни жийириб, лабингизни бурманг. Хўп бўлади, деб бажаришга шошилинг. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-онага яхшилик қилишни, уларга қараб «уф» тортмасликни, уларнинг сўзларини қайтармасликни буюрган. Улар олдида ўзини хокисор тутишга амр қилган. Қайнона ҳам – она, она бўлганда ҳам эр-хотин – икковингизнинг онангиз.
Қайнонангиз сизни келин қилаётганида сиз билан дарров ёвлашиб қоламиз