Сулаймон Хайдаров

Қалбга жойла вафони


Скачать книгу

қўрини, кўз нурини, дил меҳрини бағишлагандагина, катта меҳнат машаққатини, ижод азобини бошдан кечиргандагина муродга эришиш, элга ва дилга манзур асар юзага келиши мумкин.

      Бу ҳақиқатни қашқадарёлик қаламкаш биродаримиз Сулаймон Ҳайдар яхши тушунади. У бир ғазалида «Шоир аҳли мангуликдир Ватаннинг шонида» деб нидо қиладики, биз бунга юракдан қўшиламиз.

      Сулаймон Ҳайдар – касби иқтисодчи. У айни пайтда Касби туманидаги Алишер Навоий номли жамоа-ширкат хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Тошкент Давлат Молия институтининг ҳисоб-китоб факультетини тугатган, Сулаймон хизмат вазифасида рақамларни чўтга солади, мулоҳаза қилади, рақамлар мантиғида одамлар борлигини, уларнинг қалби, ҳаёти ва ташвишлари пинҳон эканлигини яхши англайди, ана шу имонли, меҳнатсевар, диёнатли одамлар ҳаётимиз устуни, умримиз безаги эканлигидан қувонади, шодлиги кўнгил қиргоғидан тошиб, оқ қоғозни қоралашга, ҳис-туйғуларини қаламга олишга шошилади. Ҳа, шоирлик – Сулаймон Ҳайдар учун иккинчи истеъдод бўлиб қолди. Дастлабки қалб мисралари матбуот юзини кўрганига анча бўлди. Маҳаллий ва республика матбуоти орқали танилди. «Насаф» нашриёти С. Ҳайдарнинг илк китоби – «Юрагимда ёнган орзулар» тўпламини шеърият мухлисларига ҳавола этиб, хайрли иш қилди.

      «Шеърият виждон эрур, ҳам қалбдаги иймон эрур» – Сулаймон Ҳайдар ўзи танлаган ана шу ҳикматга содиқ қолгиси, уни чин дили билан оқлагиси келади. «Қалбга жойла вафони» тўплами қўлёзмаси билан яқиндан танишар эканман, бу тушунчанинг мантиғини англадим, ишонч ҳосил қилдим.

      Она юртим, жамолингга

      Асирман дилни боб айлаб,

      Мадҳинг куйлай, камолингга

      Асир қалбим, рубоб айлаб.

      «Қалбга жойла вафони» тўплами – Сулаймон Ҳайдарнинг қаламкаш сифатидаги янги, дадил қадами. У бармоқ вазнида ҳам, аруз жанрида ҳам баб-баравар қалам тебратади. Мумтоз адабиётни яхши ўзлаштириб, устозларга эргашаётганидан, айниқса арузда қўли равон, дили жўшқин, ҳиссиёти эҳтиросли янги мажмуа С. Ҳайдарнинг сўнгги йилларда ёзган битиклари – шеърлари, қўшиқлари, ғазалларидан саралаб дасталанди. Унда диёр ва ёр, муҳаббат ва садоқат, дўстлик ва яхшилик мавзулари қамраб олинган, шоирнинг юраги дунёни тинглайди:

      Кулмаганга кулмаган дунё,

      Тўлмаганга тўлмаган дунё.

      Сен навқирон, сен умри боқий,

      Доим яшаб ўлмаган дунё.

      Ягонасан танҳо мен учун,

      Мен ёнаман, қалбим, сен учун,

      Разиллик ё меҳрибонликни

      Ҳеч қачон тан олмаган дунё.

      Ҳа, дунёда яхшилар бор, яхшилик ўлмайди. Мурувватли инсонларнинг бағри кенг, қалби дарё, эл-юрт манфаати деб ёниб яшашади, уларга қуллуқ қилгинг келади. Қўлингиздаги китоб ҳам – мурувват меваси. Сулаймон Ҳайдар туғилиб ўсган қишлоқдошлари, аниқроғи, буюк ҳазратимиз Алишер Навоийнинг муборак номлари билан аталувчи жамоа-ширкат хўжалигининг меҳри дарё, бағри бутун раҳбарлари ғазалхон ўғлига мадад қўлини чўзишди. Топганлари олтин бўлсин, тўйларга, яхшиликка буюрсин! Яхшилик дарахтининг илдизи бутун, ҳосили ширин бўлади, деб, шуни айтсалар керак-да!

      Қайси шоир битмагандир чорасиз девонавор,

      Ошиқ аҳлин дилга ёзган мўъжиза илҳомини

      Дўст Сулаймон субҳидамлар қалбга севги йўлласа,

      Севгисин қадрин билурлар то абад ҳам номини.

      Деҳқон ўғли, иқтисодчи Сулаймон Ҳайдар шоирликни даъво этмайди, у кўрган-кечирганларини, замондошларининг меҳнати ва муҳаббатиин куйлашни, уларнинг ҳаёт ташвишлари ва қувончларига шерик бўлиб яшашни ҳамма нарсадан устун билади, севги сеҳри, юрак меҳри билан яшайди.

      Қалбингга, қаламингга, қадамингга кўз тегмасин, азиз юртдошим, касбдошим Сулаймон Ҳайдар! Омад сенга ёр, Оллоҳ мададкор бўлсин!

Нормурод Нарзуллаев2 январь, 1998 йил, Тошкент шаҳри

      МЕҲРИНГ ОФТОБ АЙЛАБ

      Она юртим, жамолингга

      Асирман дилни боб айлаб.

      Мадҳинг куйлай, камолингга

      Асир қалбим, рубоб айлаб.

      Неча тавсифга сен лойиқ,

      Билолмам, интиҳоси йўқ.

      Тикурманким сенга содиқ

      Бу жисмимни туроб айлаб.

      Тавоф этгум жинон маскан,

      Яна таърифга тил ожиз.

      Ичурман хуш эрур лаззат

      Ки, меҳрингни шароб айлаб.

      Жаҳонда тенги йўқ маскан,

      Гўзал водий чаман ичра,

      Неча ёзмишни ёд этгум,

      Қи бахтингни китоб айлаб.

      Она юртим, жамолингга,

      Асирман дилни боб айлаб,

      Сулаймон жўр камолингга,

      Абад қалбин рубоб айлаб.

      ВАТАНИМ

      Садқа жоним сенга, Она Ватаним,

      Фахр этайин сен-ла, Она Ватаним.

      Кўзларимга суртсам азиз тупроғинг,

      Малҳам ўзинг менга,