бу гўзал макон,
Тупроғи зар, бойликка кон,
Ипак йўлда кезур карвон,
Ашъорим Қашқадарёдир.
Оқ саройим – эл ижоди,
Темурий, насли, зурёди,
Қўллар алломалар ёди,
Қалб торим Қашқадарёдир!
ЭЛИМ
Элим, бахтинг кулгувчи,
Сен зўр ишлар қилгувчи,
Истиқболга тўлгувчи,
Имконингни унутма!
Ҳар инсонга сен улфат,
Бағри кенгсан, ҳақиқат,
Дўст келганда чин иззат —
Икромингни унутма!
Паҳлавонлик шонингда,
Содиқ дўстлар ёнингда,
Мардоналик қонингда,
Иймонингни унутма!
Эллар ичра элинг ҳур,
Тиллар ичра тилинг дур.
Сен Навоий, сен Бобур,
Илҳомингни унутма!
Асл туркий зурёдинг,
Эзгуликдур ҳар ёдинг,
Динингдир эътиқодинг,
Исломингни унутма!
ЎЛКАМ
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Чаманзор ичрадир ўлкам.
Лола атри таралгайдир
Бирам жозибадор, кўркам.
Биёбонларда ин қўймиш
Келиб сайроқи булбуллар.
Биҳиштнинг аксидир кўрсам,
Гулистон ичрадир ўлкам.
Ҳамалдан тоғу тош бошин
Ювиб кирмиш яшилликка,
Заминдек бу жаҳон ичра
Ажиб бир донадир ўлкам.
Ҳар фаслдир назокатли,
Вале таърифга тил ожиз.
Унга толе кулар ҳар дам,
Гўзал бу—хонадир ўлкам.
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Элим гул, ғунчадир кўркам;
Қамол топдим қучоғида,
Менга бир онадир ўлкам.
ГУЛЗОР ВАТАН
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна ҳар хил, дедим.
Бунчалар ҳам хўп сафо
Жозибага ғарқдур Ватан,
Ҳар гулининг япроғида
Мингтача бор кўнгил, дедим.
Қай бирин иншо этай,
Қай васфини куйлар дилим,
Беқиёс дурсан, элим,
Сен бул чаманда гул, дедим.
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна кулгил, дедим.
АЗИЗСАН, МЎЪТАБАР ЮРТИМ
Азизсан, мўътабар юртим,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай.
Бу кун хуррам замон масрур,
Қелур хуш дўстингга мақбул,
Тут, эй, бошинг, деган мағрур
Сенга сўзни ато айлай.
Ҳаётга илк қадам қўйдинг,
Эркинлик болидан тўйдинг,
Ғанимликларга чек қўйдинг,
Улуғ ният сафо айлай.
Фахр этиб мен диёрнмни,
Дейин қалбимда боримни,
Тутиб қўлимда торимни,
Сенга, дилбар, наво айлай.
Азизсан, мўътабар юртнм,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшнинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай!