Шерхон Кораев

Авлиёлар авлиёси


Скачать книгу

аркинг қилур тарк қилсанг ани”, – дея бизни ўтмишимизни унутмасликка ундаган, ўтмишни унутган одам ўзлигини унутиши мумкинлиги қайд этилган мисраларни бизга ёзиб қолдирган. Ўтмишда ўтган буюк бобокалонларимизнинг ижодига назар ташлаш, уларни ўрганиб келажак авлодга етказиш заҳматкаш ижод аҳлининг олдига қўйилган энг муҳим вазифалардан биридир.

      Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йилнинг 3 августидаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида ижод аҳли ҳақида тўхталиб, “…Халқимизнинг маънавий камол топишида маданият намоёндаларининг улкан хизматлари борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Юксак идеаллар йўлида фидойилик кўрсатиб яшаш, ўзлигимизни англаш, ғурур ва ифтихор, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун бел боғлаб майдонга чиқиш сиз, ижод аҳлига хос эзгу фазилатлар эканини ҳаммамиз яхши биламиз ва буни юксак қадрлаймиз”, – дея ижод аҳлига нисбатан мамнуният билан юксак эҳтиром билдиришлари ҳар қандай истеъдод эгасига жуда катта руҳий қувват бўлди.

      Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани Талимаржон шаҳрида ўтказилган сайёр қабул якунида бир тортинчоқ йигит ёнимга келиб, ўзини Шерхон Қораев, деб таништириб “Сизга айтадиган алоҳида гапим бор, мумкин бўлса қабулингизга борсам”, – деди. Унга қизиқтирган саволларига жавоб беришга тайёрлигимни айтганимда, у Алишер Навоий бобомизнинг 577 йиллигига бағишлаб кичик бир изланиш битганлигини, шу масала бўйича гаплашиб олмоқчи эканлигини, шу қўлёзмани ўқиб чиқиб сўзбоши ёзиб беришимни сўради. Адабиётгга бўлган қизиқишим туфайли мен фақат танишиб чиқишга рози бўлиб, Шерхон Қораев томонидан тақдим этилган “Авлиёлар авлиёси”, деб номланган қўлёзма билан танишиб чиқдим.

      Бу қўлёзма билан танишар эканман, юртимизнинг чекка туманида буюк бобомиз ижоди билан қизиқаётган ёшларимиз, ижодкорларимиз борлигидан бениҳоя хурсанд бўлган бўлсамда, ёш ижодкор Шерхон Қораевнинг ижод намунасига сўзбоши ёзишга бир муддат журъатим етмади, очиғи.

      Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувдаги маърузасида “Агар биз истеъдод ва маҳоратимизни шу муқаддас замин, шу олижаноб халқимиз учун сафарбар этмасак, ҳазрат Навоий айтмоқчи, бу ҳунарни асраб нима қиламиз, қаерга обкетамиз уни”, шунингдек, “…Адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳақимиз йўқ”, деб куюнчаклик билан айтилган гаплари бу ижод намунасига сўзбоши ёзишга туртки ва далда бўлди.

      Ҳазрат Навоийнинг тўрт қатор ғазалини ёд олиб, уни базмларда айтишсада, бу тўрт қатор ғазални ўқиб уқмаганларни кўриш адабиёт соҳасига озгина қизиқиши бўлган ҳар қандай инсонни қийин аҳволга солиб қўйишини китобхонлар яхши ҳис қиладилар.

      Албатта, ўзбек тили ўзбеклар учун зар бўлса, бу тилнинг заргари буюк бобомиз Алишер Навоийдир. Она тилимизнинг заргари бўлган буюк бобомизнинг ижодларига назар ташлаш, у кишининг ижод намуналарини тушунарли қилиб китобхонга етказиш жуда сермашаққат ишлардан.

      Ҳазрат Навоий нафақат ўзбек тилининг асосчиси, энг дастлаб ўзбек тилида ижод қилган ижодкорлардан бири, ўзбек тилини дунё саҳнига олиб олиб чиққан оламшумул аллома. У киши Абдураҳмон Жомий таъбири билан айтганда “…сўз санъатининг паҳлавони”, “Хамса” хотимасида таърифланганидек, у нафақат назми туркий халқлар, балки “…бутун жаҳон юртларини, жаҳон юртларигина эмас, жон юртларини…” эгаллаган даҳо ижодкордир. Бироқ, унинг ўша даврдаги ўзбек тилида ёзган асарларини ўқиш ва тушуниш бугунги ўқувчига луғатсиз бироз қийинчиликлар туғдиради.

      Шерхон Қораев ушбу изланишида дастлаб Навоий бобомизнинг ижодига тасниф беришга ҳаракат қилиб, Навоий ижодини тадқиқ этган навоийшунос олимлар фикрларини келтириб, Навоийнинг Оллоҳ назар солган бетакрор ижодкор эканлигини содда тилда баён қилган.

      Муаллиф адибни нафақат ижодкор сифатида, балки уни узоқни кўрувчи, яқин келажакда содир этилиши мумкин бўлган воқеалар тўғрисида башорат қилувчи авлиё сифатида аниқ далиллар билан таърифлайди.

      Шу ўринда муаллиф шоирнинг дўсти, ҳамкори ва устози сифатида ўша даврларда машҳур бўлган Абдураҳмон Жомий тўғрисидаги маълумотлар, Навоийнинг Абдураҳмон Жомий ижоди ҳақидаги фикрлари билан бойитиб, ижод намунасини янада ўқишлироқ қилишга ҳаракат қилган.

      Айниқса, Абдураҳмон Жомийнинг “Сўз санъатида сени шони шарафинг баланд, сўзлаш сенинг дурафшон таъбингга хатмдир. Сўзларинг бошдан-оёқ равон бўлиб, сен сўз санъатининг паҳлавонидирсан. Тезкор қаламингни маҳоратидан шунчалик умидвормизки, у ёзаётган пайтида сўз равонлик билан келиб қолмай, ўзи билан бирга яна қанчадан қанча оби ҳаётни ҳам оқизиб келиб, ер юзини ҳаётбахш сув билан тўйдириб юборади”, – деб Навоийга берган таърифлари буюк аждодимизга устозининг берган баҳоси сифатида кўрсатилиб, ўқувчини Навоий асарларини кўп ва хўб ўқишга даъват қилади.

      Ёки Навоий томонидан Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Байқарога “Хамса”ни топшириш жараёни ҳақида тўхталар экан, адабиётни севган ва ўзи ҳам ижодда машғул бўлган Ҳусайн Байқаронинг “Сиз менинг пирим бўлинг ва мени муридликка қабул қилинг”,деб