нима учун келганлигини англаш туйғусидан маҳрум бўлиб қолгандай ҳис қилади. Аслида ўшанда ҳам ўзининг олий моҳияти борасидаги тушунча ҳали қалбида жон сақлаб турган бўлади.
Мабодо инсонга ўз қалбининг туб-тубига чўккан орзуларини қутқариб олишга журъати етса ва уни рўёбга чиқармоқ учун курашдан воз кечмасликка аҳд қилса,у одамниянгибирсиновкутибтуради: Муҳаббат! У ҳаётнинг қандай неъматига рўбарў келганини, қандай ҳиссиётларни бошдан кечириши мумкинлигини билади, аммо, ҳамма нарсадан воз кечиб, орзуларимга эргашиб кетсам, яқинларимни азоб ва изтиробга қўяман, деб қўрқади. Бу эса ўша одам муҳаббат тўсиқ эмаслигини, у халақит бермаслигини, аксинча, олға интилишга мадад беришини англамайди деган гап. Аммо, ўша инсонга кимки эзгулик соғинса, унга қўлини чўзади, тушунишга ва бу йўлда уни қўллабқувватлашга ҳаракат қилади.
Қачонки инсон муҳаббат тўсиқ эмаслигини, йўлдаги йўлдош, кўмакчи эканлигини англаб етган чоғ уни тўртинчи ғов қарши олади: омадсизлик ва мағлубият қўрқуви! Ўз орзуси учун курашаётган инсон бошқаларга нисбатан кўпроқ азоб чекади, қайсидир амали айтганидай чиқмай қолса: «Садқаи сар, ўзим ҳам ўлиб турганим йўқ эди», қабилида қўл силташга ҳам ҳаққи йўқ. Чунки бу фақат ўзининг хоҳиши эканлигини ва бу йўлда борини тикканлигини ҳам яхши билади. У яна Ўз Тақдири белгилаган йўл бошқа йўллар сингари машаққатли эканлигини, бу йўлда «қалби ўзи билан бирга» эканлигини ҳам яхши англайди. Шунинг учун ҳам Олам Жангчиси ҳаётнинг энгмушкул дамларида асқотадиган сабр-бардошга эга бўлмоғива унинг орзуси ақл бовар қилмас тарзда бўлса ҳам ушалмоғига бутун Олам ёрдам беришига ишониши лозим.
Сиз: – Мағлубиятлар ҳам шунчалик зарурми? – деб сўрашингиз мумкин. Зарурми, йўқми – улар юз беради. Инсон ўз орзу-умидлари учун эндигина курашга кирган чоғида тажрибасизлиги туфайли жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Ҳаётнинг моҳияти ҳам аслида шу – етти марта йиқилиб, саккиз марта оёққа туриб кета олишда.
Сиз яна: – Агар шундай экан, Ўз Тақдиримизга эргашганлигимиз туфайли бошқаларга нисбатан кўпроқ азоб чекар эканмиз, нима кераги бор эргашишнинг? – деб сўрашингиз мумкин.
Шунинг учунки, омадсизликлар ва мағлубиятлар ортда қолган кун – бир куни албатта ортда қолади – биз ўзимизни бутунлай бахтли ҳис қиламиз ва ўзимизга кўпроқ ишона бошлаймиз. Чунки қалбимизнинг тубтубида биз ўзимизни ғайриоддий ҳодисалар юз беришига лойиқ одам, деб ҳисоблаймиз. Ҳаётимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати бу – Шарафли Жангнинг лаҳзаларидир. Секин-аста биз умримизнинг ҳар бир дақиқасидан завқу шавқ олишга, ҳар бир дақиқасидан роҳатланишга ўргана борамиз. Кутилмаганда бошимизга тушадиган балои қазодан тортадиган азобимиз нақадар кучли бўлмасин тезда ўтиб кетади, унутилади. Лекин чидаса бўладигандек, унчаликкатта фожиа эмасдек туюладиган бошқа азоб бор: бундай азоб йиллаб давом этади, билинтирмасдан, муттасил равишда қалбимизни емира боради ва ҳеч қачон чора топиб бўлмайдиган ғам бўлиб қалбимизда батамом ўрнашади, ҳаётимизни эса сўнгги кунигача қора қайғуга айлантиради.
Шундай қилиб, инсон, ўз қалбининг тубига чўкиб бораётган олий орзусини қутқариб олиб, беқиёс меҳр ва муҳаббат билан парвариш қилади, уни рўёбга чиқариш йўлида орттирган юрагидаги жароҳатлар ва чандиқларга ҳам парво қилмайди, дафъатан у шунча узоқ интилган орзуси ушалаётганини, ҳатто эрта-индинрўёбга чиқиши мумкинлигини сезиб қолади. Айни шу дамда уни сўнгги ғов, сўнгги синов кутиб туради: ҳаётининг энг олий орзуси ушалиши олдидаги қўрқув.
ОскарУайлд: «Одамзод доимо ҳаётидаги энг севган нарсасини барбод қилади» – деб ёзган эди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Инсон умр бўйи интилган орзуси амалга ошаётганлигини англаган дақиқада қалби гуноҳкорлик туйғусига тўлади. Атрофга қараб орзу-умидларига эришолмаган кўплаб одамларни кўради ва «мен ҳам бу бахтга муносиб эмасман», деб ўйлай бошлайди. Инсон шу орзусини деб чеккан изтиробларини, азобларини, берган қурбонликларини унутади. Мен шундай одамларни биламанки, Ўз Тақдири йўлидан бориб, бутун қалби ва вужуди билан интилган олий орзуларига қўл чўзса етадиган даражада яқин қолганларида, сўнгги лаҳзада шундай тентакликлар қилишганки, натижада орзулари яна орзулигича қолиб кетаверган.
Ана шу тўртта ғовдан энг доғулиси, номаълум бир муқаддаслик, илоҳийлик либосига буркангандек туюладигани – музаффарлик нашидаси ва қувончидан воз кечиш туйғусидир! Агар қачонки инсон, ўзи жидду жаҳд билан курашган орзусига ўзини муносиб ҳисобласа, у гўёки Худонинг қўлидаги қуролга айланади, мана шу оламга, Курраи Заминга ташрифининг асл моҳияти унга аён бўлади.
«Алкимёгар» романи ана шулар ҳақида рамзий бир шаклда ҳикоя қилади.
СЎЗ БОШИ
«Алкимёгар» – рамзий роман эканлигини, бирорта ҳам сўзи тўқиб ёзилмаган «Сеҳргарнинг кундалиги» асаридан шуниси билан ҳам фарқ қилишини ўқувчиларга айтиб қўйишни ўз бурчим, деб биламан.
Мен ҳаётимнинг ўнбир йилиниалкимёни ўрганишга бағишладим. Сеҳргарликдунёсига илкқадам қўйган одам учун биргина хоҳлаган маъданни олтинга айлантира олиш ёки Боқийлик ал-Иксирини2 топиш орзусининг ўзигина нақадар жозибали. Тўғрисини айтишим керак, ал-Иксир фикру хаёлимни бутунлай эгаллаб олган