эди, аммо муаллифнинг номини топди – Оскар Уайлд – уни варақлаётиб, ўзўзига ошиқ бўлган гул –Наргиз ҳақидаги ривоятга кўзи тушди.
Бутун кунларини булоқдаги ўз аксига маҳлиё бўлиб ўтказадиган гўзал йигитча ҳақидаги афсона Алкимёгарга таниш эди: Наргиз ўз-ўзига шунчалик узоқ термулиб ўтирадики, охир-оқибатда сувга қулаб чўкиб кетади, қирғоқда эса бир гул униб чиқади, унга Наргиз деб ном берадилар.
Лекин буривоятни ОскарУайлд ўзгачаҳикоя қилади:
«Наргиз ҳалок бўлгандан сўнг, ўрмон илоҳалари – нимфалар булоқнинг суви кўз ёшлардан шўр бўлиб қолганлигини пайқадилар.
– Нега йиғлаётирсан? – деб сўрадилар ўрмон илоҳалари.
– Наргизга мотам тутяпман, – деб жавоб берди булоқ.
– Ажабланмаса ҳам бўлади, – дейишди ўрмон илоҳалари. – У ўрмондан ўтганда, биз унинг изидан югурарэдик,фақатсен унинг жамолини яқиндан кўргансан.
– У чиройли эдими? – деб сўради булоқ.
– Буни сендан яхшироқ биладиган бормикан? – ҳайрон қолди ўрмон илоҳалари. – Ахир, у субҳи содиқдан кун ботгунга қадар сенинг қирғоқларингда сувларингдан кўз узмай ўтирмасмиди?
Булоқ узоқ жим қолди ва ниҳоят жавоб қилди:
– Мен Наргизнинг гўзаллигини пайқамаган бўлсам ҳам, унга мотам тутяпман, у ҳар гал қирғоқларимга келиб бош кўтаролмай сувларимга термулганида, унинг кўзлари тубида менинг гўзаллигим акс этар эди, ана шунингучун кўзёшларимнитиёлмай йиғлаяпман».
«Нақадар гўзал ривоят», – деб ўйлади Алкимёгар.
БИРИНЧИ ҚИСМ
Худо бу дунёдаги ҳар бир банданинг йўлини аломатлар билан белгилаб қўйган, хазинага йўлни ўша аломатлар орқали топиб борасан. Аломатларнинг фақатсенучунёзилганларини ўқий олмоғинг даркор.
Йигитчани Сантяго деб аташарди. У қўйларини яримвайрона, ташландиқ черковга олиб кираётганда дунё ҳокимлигини тун ўз қўлига олаётган эди. Черков гумбази аллақачонлар чўкиб афтода ҳолга келган, қачонлардирибодат ашёлари сақланган жойни баҳайбат чинор эгаллаган эди.
Сантяго шу ерда тунашга қарор қилди ва сурув чиқиб кетмаслиги учун эшикни тахталар билан тўсиб қўйди. Бу атрофда-ку бўрилар йўқ, лекин баъзан қўйлар тентираб кетиб қолишарди, кейин адашган битта қўзичоқни топаман деб кун бўйи сарсон бўласан киши.
Сантяго камзулини ерга тўшади, яқиндагина ўқиб тугатган китобинибоши остигақўйди вачўзилди. Уйқуга кетишдан олдин, китобларнинг қалинроғидан олиш керак экан, ҳам узоқ ўқийсан, ҳам қулайроқ ёстиқ бўларди, – деб хаёлидан ўтказди. У уйғонганида ҳали қоронғу эди, гумбаз ёриқлари ва қолдиқлари аро чарақлаган юлдузлар Сантягони жимгина кузатишарди.
«Яна бироз ухласам бўлар», – деб ўйлади Сантяго.
Тушида ўтган ҳафта кўрган туши яна такрорланди, яна ниҳоясига етмай узилди.
У туриб ўтирди, бир қултум шароб ичди. Чўпонтаёғини олиб ухлаб ётган қўйларни турта бошлади. Аммо қўйларнинг кўпчилигиСантяго кўзиниочган лаҳзадаёқ уйғонган эди, улар емишва сувизлаб икки йилдан буён биргаликда кезишар, ўрталарида сирли, илоҳий бир вобасталик пайдо бўлган эди. «Улар менга шунчалик боғланиб қолишибдики, феълимни,