мантиқий фирклаши ва билимлари ҳам кучли бўлган. Алпдан лашкарларини олиб ўтишда катта қоя унинг йўлини тўсади. Шунда у аскарлар ўзи билан олиб кетаётган сув ва май тўлдирилган мешларни қорга қўйиб, совитишни буюради. Қоя атрофида эса аланга ёқиб, уни қиздиришни тайинлайди. Қоятош етарлича қизиганда, яхдек сув ва майни унинг устига сепишади. Қизиб турган тош кескин совитиш туфайли ички қуввати остида ёрилиб, майда бўлакларга бўлиниб кетади. Лашкар учун йўл очилади.
Инсон ўз интилиши билан катта шахсий куч эгаси бўлиши мумкин. Аввал айтилгандек, шахсий куч етишмаслиги бизни турли бузғунчи ишларга бошлайди. Бу эса одамлар орасида яхши ва ёмон ҳақидаги ёлғон оммалшишига ҳисса қўшади.
Ўз мақсадига тўғри йўлдан бора билмаслик – шахсий ожизлик аломати. Масалан, нега одамлар ўз ниятига эришиш учун, кимгадир пора беради. Порахўрлик авж олишида пора берувчининг ҳиссаси кўпроқ бўлади. Чунки у ўз шахсий ожизлиги сабаб, мақсадига тўғри йўлдан бора олишига кўзи етмайди, ўз имкониятларига – ўзига ишонмайди.
Бундай одамнинг жазоси ўзи билан. У ҳар қанча мақсадига эришиб ҳам, ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилмайди. Ва у ўз шахсий ожизлиги сабаб кўп нарса йўқотади. Айтайлик, бир йигит пора бериб, олийгоҳга шартнома асосида ўқишга кирди. Шахсий ожизлик сабаб, у энди олийгоҳда ўқий ҳам олмайди ва пора бериб, фанлардан баҳо олади. Натижада у ҳам порага, ҳам шартномага пул сарфлайди – ва олийгоҳни ҳеч қандай билим олмасдан битиради. Бундай ҳолатни мен «йирик ҳисобда ютқазиш» деб атайман.
Юқоридаги каби инсонларни ёмон деб бўлмайди. Улар, шунчаки, ожиз одамлар. Уларни қоралаш ҳам, айблаш ҳам – уларга ачиниш ҳам керак эмас. Уларга нисбатан бизда ҳеч қандай салбий муносабат бўламслиги керак. Чунки биз ҳам оддий одаммиз – бизнинг ҳам кўплаб нуқсонларимиз бор. Биз ҳам камчиликлардан ҳоли эмасмиз. Ундан кейин – кучли шахс ҳеч қачон бошқа шахсларни ожизлиги учун қораламйди.
Одамларни яхши-ёмонга ажратиш – муҳимлик белгиси. Ўйлайманки, шахсиятингизни сиз муҳимлик касалидан даволаб улгургансиз. Яхши инсон бўлиш ҳақида қайғуриш керак эмас – чунки «яхши одам» деган тушунчанинг ўзи мавҳум. Ўз шахсиятингизни жамият чизиб берган «яхши одам» қолипига солишга уринманг. Чунки жамиятнинг «яхши» ва «ёмон» қолиплари тинимсиз ўзгариб туради. Ўзингиз билан узоқ курашдан сўнг, яхши одам қолипига кирганингизда – жамият янги қолипни ўйлаб топган бўлади. Бу ҳам «йирик ҳисобда ютқазиш» бўлади.
Бунёдкор одам бўлиб, бунёдкор ишлар қилиш ҳақида қайғурган афзал. Бунинг учун эса сизга биргина нарса – шахсий куч керак. Тўғри – моддий куч ҳам зарар қилмайди: танангизни чиниқтирсангиз, обрў ва бойлик орттириш учун ҳаракат қилсангиз, билим овига чиқсангиз – бунинг ҳеч бир зарари йўқ. Лекин шахсий куч сизнинг энг муҳим ўлжангиз бўлиши лозим. Моддий куч тўплаш йўлида хотиржам ва бахтли яшаш учун сизга айнан шахсий куч керак бўлади.
Асосийси, моддий куч ортидан қувиш учун, шахсий кучдан воз кечиб, охир