НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ

ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА


Скачать книгу

аёлларга кўпроқ туғинглар дейман,

      Кўпайсин дунёда яхши одамлар.

      Баъзи хотинларга буни айтмайман,

      Бугун ҳаддан ошиқ нопок одамлар.

      ***

      Хақиқий севги, вафо ва садоқатни,

      Баланд парвозли лочинга берган.

      Беъмани, енгилтак, ўткинчи ишқни,

      Тайинсиз читтакка ато этилган.

      ***

      Инсон устидан кулган инсондан қўрқгин,

      Баҳил, ғийбатчи, шилқимдан қўрқгин,

      Биров сирини ошкор қилгандан қўрқгин.

      Дўст деганинг, нопок бўлгандан қўрқгин.

      ***

      Инсон яшаб ўтган умри, недир баҳоси?

      Нима олди ундан халқи, ҳамда Ватани?

      Ҳаётда аслида аҳмияти катта буларни,

      Ассосийси қандоқ фарзанд у яратгани.

      ***

      Бўлмаса халқ олдида тозалигинг, одамийлигинг,

      Бўлса ҳам сенда мансабинг ва кўп унвонларинг,

      Халққа нисбатан бўлмаса мехринг ва оқибатинг,

      Бўлмас ҳаётда, халқ ичра сенинг иззат обрўинг.

      ***

      Эй адвокат. Бегуноҳни оқлаш учун олдинг пулини.

      Терговчини кўрдинг иш уюштирганни,

      Қозини ҳам билдинг сотилганини,

      Кўрсатдинг шунда сен ўз савиянгни,

      Бегуноҳни оклолмай, уялганигни.

      ***

      Бегуноҳни бўйнига қўйиб, қилинса қамоқ,

      Кўчада юрса жиноятчи, эркин ва қувноқ,

      Демак, қозиси бу ерда саводсиз, ахмоқ,

      Ё нияти адолатни, халқни, ақчага сотмоқ.

      ***

      Порахўрга бегонадир қонун қоидалар,

      Пул уларни ҳар ишда доим бошқарар,

      Адолат ва хақиқатдан йирокдир улар,

      Одамийликни ҳам сотиб бўлганлар.

      ***

      Эшакка мансаб тегса мабодо,

      Еғилар атрофида мансаб парастлар,

      Дея, – Биз сизга яқин қариндошлармиз,

      Буюринг, не десангиз ҳозир қилармиз.

      Салла билан каллани ҳам олиб келамиз.

      ***

      Ўтган дўстларимни ғанимин куриб,

      Дўстларим одамийлигини эслайман,

      Улар яшаяпти, ўша, паст бўлиб,

      Ўтаман ёнидан мен ижирғаниб.

      ***

      Дўстим яхши инсон бўлиб ўтди оламдан,

      Жанозага еғилди беш мингта одам,

      Эй дўстим ғаними, сен ҳам кетарсан,

      Бу дунёни вақтинча мехмонидирсан.

      ***

      Неча дўстларим ўтди оламдан,

      Чиқмай ҳаётида одамийликдан,

      Бу дунёда қолган ғанимларидан,

      Улар донолигин қумсаб юраман.

      ***

      Яхшилик қилгин инсонни билиб,

      Бу ишингни у эслаб юради.

      Сени ҳақкингга дуолар қилиб,

      Хар кунинга туриб беради.

      ***

      Ҳаётда бойликдан, мансабдан даззат топмадим,

      Улардаги тубанлик ва макрдан ҳатто жиркандим.

      Роҳатландим донолар билан қилган сухбатдан.

      Тунларимни жаннат қилган пок муҳаббатдан,

      Ва халқим учун қилинган тоза меҳнатдан.

      ***

      Сирдош деб, дўстингга сирингни айтсанг,

      У яна бир сирдош дўстига айтиб қўяди,

      Илтимос, хотининг билмасин