Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

мустаҳкамлаш.

      Барча назорат турлари, нафақат меҳнатни мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари, стандартларидан четга чиқишларни аниқлаш, қоида бузилишлар сабабларини тахлил қилиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ҳам ишлаб чиқишни тақозо этади.

      Меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш меҳнат қонунлари талабларига, меҳнатни мухофаза қилиш стандартлари, меъёрлари ва қоидаларига риоя этмаслик сабабларини аниқлаш ва умумлаштириш ҳамда меҳнатни мухофаза қилишдан режалаштирилган ишлар ва тадбирларнинг бажарилмаганлик сабабларини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун аниқ чоралар кўришни талаб этади. Тахлил қилиш учун бахтсиз ҳодисалар ҳисобини олиб бориш, касб касалликлари ҳисоботи ва меҳнатни мухофаза қилишдан ҳисоботлар, иш жойларини шаходатлаш ҳамда санитар-техник паспортлаштириш маълумотлари ва барча назорат турлари материалларидан фойдаланилади.

      Иш жойларида меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш ҳисоботини олиб бориш ва тахлил қилиш асосида, меҳнатни мухофаза қилишнинг тезкор, истиқболли иш режасига киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

      Режалаштириш ўз ичига 5 йиллик (истиқболли) меҳнатни мухофаза қилиш ва шароитларни яхшилаш ҳамда санитар-соғломлаштириш тадбирларини комплекс режасини ишлаб чиқиш, жорий (йиллик) меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш – бу жамоа шартномасининг меҳнатни мухофаза қилиш қисмига киритилади ҳамда алоҳида цехлар, участкаларнинг меҳнатни мухофаза қилиш тадбирларининг тезкор (ўн кунлик-декада, ойлик, чораклик) режасини ўз ичига олади.

      Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини юқори даражага кўтарганлик учун моддий ва маънавий рағбатлантириш қўлланилади.

      Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш касблар бўйича танлашни ташкиллаштириш, меҳнатни мухофаза қилишга ўқитиш ва уни тарғибот қилиш, ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш, оптимал меҳнат ва дам олиш тартибини таъминлаш, меъёрий санитар-маиший хизмати кўрсатилишини таъминлаш, ишловчиларга зарарли ишларни бажарганликлари учун имтиёзлар ва компенсация тўловлари жорий этиш, даволаш-профилактика ишларини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.

      4.3. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришнинг асосий вазифалари

      Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни асосий вазифалари қуйидагилардан:

      ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ва меҳнатни мухофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш;

      ишлаб чиқариш ускуналарини хавфсизлигини таъминлаш;

      ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсизлигини таъминлаш;

      бино ва иншоотларни хавфсизлигини таъминлаш;

      меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини меъёрлаштириш;

      ишловчиларни шахсий ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш;

      ишловчиларга даволаш-профилактика хизмати кўрсатилишини ташкиллаштириш;

      ишловчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш;

      ишловчиларни алоҳида мутахассисликлар