Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

ҳуқуқи кафолатланади ва унинг номидан фаолият юритувчи қонунчилик, ижрочи ва суд ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши таъминланади.

      4. КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШНИ БОШҚАРИШ

      4.1. Пахта тозалаш корхоналарини меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришдан мақсади ва унга эришиш йўналишлари

      Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришдан мақсад: иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехлар ва тайёрлов пунктларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишловчиларни ишлаб чиқаришдаги зарарли ва хавфли омиллар таъсиридан ҳимоялаш, меҳнаткашларни узоқ ва юқори меҳнат қобилиятларини сақлашдан иборат.

      Корхона фаолиятидан мақсад, хом-ашё тайёрлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва фойда олиш билан бир қаторда меҳнат жамоаси турмушини яхшилаш, ҳаётини ижтимоий ривожлантириш ва атроф муҳитни мухофаза қилишдир.

      Меҳнат жамоасини ҳаётини ижтимоий ривожлантириш деганда меҳнатдан қониқиш даражасини ошириш, меҳнат жамоаси аъзоларини моддий ва маънавий талабларини қондириш, меҳнат, маиший хизмат кўрсатиш, дам олиш шароитларини яхшилаш, ҳар бир ишловчини ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар тушунилади.

      Меҳнатни мухофаза қилишни бошқаришни ҳуқуқий ва меъёрий асосларини меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш қонуни талаблари, ҳукумат органлари қарор ва фармойишлари, меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими ва бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар ташкил килади.

      Иш жойларида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишини таъминлаш, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация қилиш, бошқа тадбирлар ва воситаларни тайёрлаш, қарорлар қабул қилиш ва амалга ошириш меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (ММҚБТ) ёрдамида амалга оширилади. Иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида ва бутунлай корхонада таркибий бўлинмалар, функционал хизматлар ва алоҳида ишловчиларни хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича фаолияти корхонада меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш объекти бўлади.

      Корхона бўйича меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органини корхона маъмурияти номидан унинг раҳбари, бош мухандиси, бош мухандис муовини ва меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи ташкил килади. Бошқариш органи корхона цехлари, тайёрлов пунктларида меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги маълумотларни тахлил қилади, меҳнат шароитлари омилларини меъёрий қийматидан четга чиқишларни бартараф этиш мақсадида, бошқариш қарорини қабул қилади ва уларни бажарилишини таъминлайди. Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш органи корхона раҳбари (бош мухандис ва б.қ.) хизмати ва корхонани ишлаб чиқариш бўлинмалари ва хизматлари раҳбарлари бўлади.

      Меҳнатни мухофаза қилишни бошқариш ишида корхона хўжалик фаолиятини бошқариш механизмини деярли барча бўғинлари хизматлари ва лавозимли шахслари иштирок қилади. Шунинг учун корхона бўйича бошқариш фаолиятини самародорлиги корхонани барча хизматлари