Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);

      300 МГц – 300 ГГц – радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.

      Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга – тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада терлаш, хотирани пасайиши, бўшанглик, бош айланиши, кўз олди қороғилашуви, сабабсиз безовталик, қўрқиш ва б.қ. киради.

      Электромагнит тўлқинлари манбаълари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун персонални ишлаш жойларида ва бўлиши мумкин бўлган жойларида ҳақиқий нормалаштириладиган параметрларни систематик назоратини олиб борадилар. Тасдиқланган методика бўйича электр ва магнит майдонларининг кучланганлиги ҳамда энергия оқими зичлиги ўлчаниб назорат амалга оширилади. Агар иш шароитлари нормалар талабини қониқтирмаса, радиотўлқинлар таъсиридан персонални ҳимоялаш барча иш турларида қўлланилади. Бу ҳимоя қуйидаги усуллар ва воситалар билан амалга оширилади:

      электрмагнит тўлқини энергияси оқими зичлиги ва кучланганлигини пасайтирувчи қувватни келишилган юкламалари ва сўндиргичларини қўллаш;

      иш жойини ва нурлатиш манбаъсини экранлаштириш;

      ишлаш хоналарида ускуналарни рационал жойлаштириш;

      ускуналарни рационал ишлаш тартибини ва персонални меҳнат тартибини танлаш;

      огоҳлантириш ҳимоя воситаларини қўллаш.

      Электрмагнити нурланишлари таъсиридан самарали ҳимоя воситаси нурланиш манбаъси ва иш жойини электрмагнити энергиясини сўндирувчи ёки қайтарувчи экранлар ёрдамида экранлаштириш бўлади.

      Қайтарувчи экранларни асосан қочувчан – паразит нурланишлардан (жуда юқори тўлқинли узатиш линиялари занжирларидаги ток қочишларидан, магнетронларни катодли чиқишларидан ва б.қ.) ҳимоялаш учун қўллашади. Бошқа ҳолатларда, қоидага кўра, ютувчи экранлар қўлланилади. Қайтарувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги юқори материаллар фойдаланилади, масалан металлар (тўлиқ (яхлит) деворлар кўринишидаги) ёки металл асосли пахтали матолар ишлатилади.

      Яхлит метал экранлар энг самарали ва 0,01 мм қалинликда электр майдонини тахминан 50 дБ (100000 марта) пасайишини таъминлайди. Ютувчи экранларни тайёрлаш учун электрўтказувчанлиги ёмон материаллар қўлланилади. Ютувчи экранлар махсус таркибли тўлиқ конусли ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.

      2.10. Яшиндан ҳимоялаш

      Яшин – бу узунлиги бир неча километр бўлган момоқалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган