Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

учун қўлланиладиган чангсизлантириш тартиблари қуйидагича бўлади.

      2СБ-10, СБО ва СБТ қуритгичларида ишланган қурилиш агентининг чангланганлиги 2000 мг/м3 га етади. Қуритгич шахтасидан чиқаётган чангли ҳавони ҳажми секундига 5…6 м3 га тенг. Чангсизлантириш ишланган қуритиш агенти билан аралашган чангни қуритгич шахтасидан сўриш ва вакуум клапан билан жиҳозланган ЦС-6 ёки ВЗП -1200 чанг тутқичларда тозалаш орқали амалга оширилади. Бунда чиқиндилар қуритиш барабани лотогидан ҳаво билан ташигичда чиқарилади.

      6А-12М1 шнекли (винтли) тозалагични чангсизлантириш икки усулда амалга оширилиши мумкин:

      1) чангни чиқинди бункеридан унинг ён томонларида назарда тутилган махсус тешикдан сўриб тортиш йўли билан, бунда ҳавони ҳажмий сарфи 0,8…1 м3/с, аспирация қувурини диаметри 225 мм;

      2) пахта хом-ашёсини машинадан чиқиш жойи ёпгичидан сўриб тортиш, сўриладиган ҳаво ҳажми сарфи 0,4 м3/с.

      СЧ-02, 1ХК тозалагичларни чангсизлантириш ишлаш жараёнида ажраладиган чиқиндини ташиш усулига кўра икки хил бўлиши мумкин:

      1) чиқиндини механик транспорт билан чиқаришда чиқинди бириктирилган қувур билан маҳаллий сўрғич ёрдамида амалга оширилади. Чиқинди бункеридан маҳаллий сўриш билан ҳайдалаётган ҳаво сарфи 0,25 м3/с, сўргич қувури диаметри 125 мм бўлиши керак;

      2) чиқиндиларни тозалагичдан пневмоташигичда чиқарилаётганда бирданига машина ҳам чангсизлантирилади. Бунда, битта тозалагич чиқинди бункеридан ҳайдалаётган ҳаво сарфи 0,5 м3/с, қувурнинг диаметри эса 160 мм га тенг бўлади.

      УХК мажмуали тозалагичларини чангсизлантириш машинанинг ҳар бир секциясидан 0,25 м3/с ҳаво сарфида аспирация системасида амалга оширилади. Чангланган ҳавони сўриш машина секциясини охирги деворига бириктирилган диаметри 140 мм ли қувур орқали бажарилади.

      ЧХ-3М2 ва ЧХ-5 тозалагичларни чангсизлантириш 0,4 м3/с ҳаво сарфида аспирациялаш эвазига эришилади. Чангланган ҳавони сўриш машина орқа деворига уланма ёрдамида бириктирилган диаметри 160 мм бўлган қувур воситасида бажарилади. Ҳар бир машинадан чанг чиқараётган қувурга шибер ўрнатилиши керак.

      Пахтани тозалаш машиналари, тақсимот шнеклари ва тозалаш цехини бошқа маҳаллий чангли ҳавони сўргичлари қувурлари цехнинг УВЦ-22М вентиляторли ягона аспирациялаш системасига уланади.

      ЗХДДМ, ДП-130 аррали жинларни чангсизлантириш машинадан 0,1 м3 чангли ҳавони сўриш билан ПД таъминлагични аспирациялаш (2.1. Расм) эвазига амалга оширилади.

      ПМП-160М, 5ЛП аррали линтерларни чангсизлантириш 0,1 м3/с ҳаво сарфи билан чангли ҳавони таъминлагичдан сўриш йўли билан бажарилади.

      2.1. Расм. Жинлар ва линтерлар аспирация қувурларининг схемаси: 1- жинлар батареяси; 2- линтни 1-ажратиш линтерлар батареяси; 3- линтни 2- ажратиш линтерлар батареяси; 4,5 – пахта чигитларини тақсимлаш шнекларидан чангни сўриш; 6- чангли ҳавони сўриш вентилятори; 7- ишланган ҳавони циклонга ташиш қувури.

      Жин ва линтерлар, шунингдек, пахта