Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

товуш суръати, частотаси ва товуш босими билан тавсифланади.

      Одамнинг эшитиш органи товуш тебраниши 800—4000 Гц гача оралиқ частотада яхши қабул қилади. Стандарт частота эталони сифатида частотаси 1000 Гц бўлган товуш қабул қилинган. Бу частотада товуш босими (Ро), шовқин суръати (Jo) ва товуш қуввати (Wo) ларнинг энг кам қийматлари – одамни эшитиш органи томонидан аранг фарқланадиган қийматлари чегаравий деб аталади. Бунда Ро=2x10—5, Па; Jo=10…12 Вт/м2; Wo=10…12 Вт га тенг бўлади.

      Иш жойларида доимий шовқинни тавсифлаш учун ўрта арифметик частоталари 31,5; 63; 125; 250; 500; 1000; 2000; 4000; 8000 Гц бўлган октав кенгликдаги децебелда аниқланган товушлар босими даражасидан фойдаланилади. У қуйидаги формула билан аниқланади:

      Lp = 20lg (P/Po),

      бунда: P – товуш босимининг ўрта геометрик қиймати, Па; Po– ҳавода товуш босимининг бошланғич қиймати, Po= 2х10—5 Па.

      Ҳар бир октав кенгликлар учун шовқиннинг йўл қўйиладиган қийматлари Дб да мавжуд бўлади. Ҳар қандай октав кенгликда шовқин 135 Дб (товуш босими) бўлса, ишловчининг бу ҳудудда бўлиши мумкин эмас.

      Товуш босими Р, тебраниш амплетудасига пропорционал бўлган товуш тўлқини босимининг ўзгарувчан қисми, қуйидагича аниқланади:

      P = F/S

      бунда: F – сиртга нормал бўйича таъсир этувчи товуш тўлқинининг кучи, ньютон; S – товуш босими таъсир этувчи сирт юзаси, м2.

      Товуш интенсивлиги J -вақт бирлигида товуш (шовқин) тарқалишига перпендикуляр бўлган сиртнинг 1 мдан ўтувчи товуш энергияси миқдори, Вт/ м2.

      J = Р/ (ро С)

      бунда: Р – товуш босими, Па; ро – муҳит зичлиги, кг/м3; С-берилган муҳитда товуш тезлиги, м/с.

      Товуш частотаси f -одам қабул қиладиган товуш (шовқин) тонининг юқорилигини аниқлайди. Юқори частотали товуш ёки шовқин паст частоталисига нисбатан одам соғлиғига зарарлироқ таъсир этади.

      Товуш суръати даражасининг бирлиги сифатида 1 Б (бел) қабул қилинган – бу одам эшитиш органи томонидан қабул қилинадиган энг кам товуш кучи. Амалиётда товуш суръати даражаси 0,1 белга тенг бўлган децебелда (Дб) ифодаланади. Одам қулоғи қабул қиладиган энг кам товуш суръати даражаси 10 Дб га тенг бўлиб, у эшитиш чегараси дейилади.

      Спектр – бу товуш тўлқинининг тебраниш частотаси. Уни товуш ва шовқинни тавсифлаш учун билиш зарур.

      Қабул қилинаётган товуш кучини таққослашни осонлаштириш учун, товуш баландлигининг ўлчов бирлиги – фон киритилган, шартли равишда эшитилаётган товуш кучи тебраниш частотаси 1000 Гц ва суръати даражаси 1 Дб қабул қилинган. Ишлаб чиқаришда турли хил спектрли ва суръат даражали товуш бўлади. Товуш спектрларини шартли равишда: паст частотали – 380 Гц гача; ўртача частотали – 380—800 Гц ва юқори частотали – 800 Гц дан юқориларга ажратиш мумкин. Шовқиннинг частотали таркиби юқори бўлган сари унинг одам организмига зарарли таъсири кучаяди. Товуш суръати (интенсивлик) даражаси 130 Дб дан ошиши эшитиш органини оғритади. Кўп вақт давомида юқори частотали