Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

шартномаларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлар ёки меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини риоя қилинишига масъул давлат назорат ва текширув органларига қаршилик кўрсатганлар ҳамда жамоа назоратини олиб борувчиларга тўсқинлик қилганларга нисбатан интизомий, маъмурий, фуқаро-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади.

      Интизомий жавобгарликка хайфсан бериш, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилган ҳолда келганлиги учун ходимга ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ва ишдан бўшатиш киради. Ҳар бир хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилади ва у амал қилиб турган муддатда ходим рағбатлантирилмайди.

      Маъмурий жавобгарлик, назорат органлари томонидан, лавозимли шахслар жаримага солиниб (тортилиб) амалга оширилади.

      Меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида ўз айби билан корхонага моддий зиён етказган ишловчиларга нисбатан моддий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.

      Лавозимли шахсларнинг техника, ёнғин ва саноат санитарияси қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарлигида жарима, ишдан бўшатиш ёки ахлок тузатиш ишлари ҳамда бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

      Корхонада меҳнат тартиби иш берувчи ва ходимларнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишилиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан билан белгиланади.

      Пахта тозалаш корхоналари учун намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларида [16] ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилиш ҳамда ишдан бўшатиш, ишчи ва хизматчиларнинг асосий меҳнат мажбуриятлари, иш берувчининг (унинг вакилининг) асосий мажбуриятлари, иш вақти ва унинг фойдаланилиши, ишдаги муваффақиятлари учун рағбатлантириш, меҳнат интизомини бузганлик учун жавобгарлик ва бошқалар кўрсатилган.

      1.9. Корхонада меҳнат хавфсизлигининг уч босқичли назоратини олиб бориш тартиби ва муддатлари

      Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича уч босқичли маъмурий жамоа назорати корхонанинг барча иш жойлари, участкалари, цехлари ва бошқа ҳудудларида меҳнат шароитлари ва хавфсизлигининг ҳолати ҳамда барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунлар, қоидалар йўриқномалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилишнинг асосий шаклидир. Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилишнинг уч босқичли назоратининг биринчи босқичида корхонанинг барча бўлинмаларида ҳар куни иш жойларининг хавфсизлик ҳолатини, ускуналар созлигини, ҳимояловчи тўсиқлар борлиги, тўсқичлагичлар ўрнатилганлиги ва уларнинг созлигини, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилаётганлигини ва бошқаларни назорат қилади. Аниқланган камчилликлар махсус журналда қайд қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

      Уч босқичли назоратнинг иккинчи босқичида