Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

содир бўлади. Аэродинамик шовқин вентиляторлар, ҳаво пуфлагичлар, компрессорлар, газ турбиналари ишлашида, буғлар ва газларни атмосферага ва б.қ. чиқарилишида содир бўлади.

      Гидравлик шовқин суюқликлардаги стационар ва ностационар жараёнлар сабабли содир бўлади.

      Электромагнит шовқинлар электр энергиясидан фойдаланишда электр машиналарида ва ускуналарида содир бўлади.

      Ишлаб чиқаришда содир бўладиган шовқин технология жараёнидаги машина ва механизмларнинг турлари ва сонига боғлиқ ҳолда суръати ва частотаси бўйича ўзгаради. Одамни товушни нормал қабул қилиш оралиғи чегараси 20—20000 Гц, ундан кичиги ифратовушни билдирса, бу оралиқдан каттаси ультратовушни билдиради.

      Ишлаб чиқаришдаги товуш диапазонидаги шовқин ишларни бажаришда диққатни пасайиши ва хатоларни кўпайишига олиб келади. Натижада меҳнат унумдорлиги пасаяди ва бажарилаётган иш сифати ёмонлашади. Шовқин техник объектлар ва ички цех транспортидан берилаётган сигналларга одамни реакциясини пасайтиради, бу ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келади. Ўзини даражаси бўйича оғриқ чегарасидаги шовқинлар оғриқлар ва эшитиш аппаратида жароҳат (қулоқ пардасини тешилиши ёки ёрилиши) келтириб чиқариши мумкин.

      Товуш босими даражаси 30…45 дБ одам учун одатий ва унинг ишлашига халақит бермайди. Товуш даражаси 40…70 дБ гача кўпайиши асаб системасига қўшимча юкланиш яратади, кайфиятни ёмонлашишига олиб келади ва унинг давомли таъсири невроз касаллиги билан касалланишга сабабчи бўлиши мумкин.

      Даражаси 80 дБ дан юқори шовқинни узоқ вақтли таъсири эшитишни ёмонлашишига – касбий карқулоқликка олиб келиши мумкин. 130 дБ дан юқори шовқин таъсирида қулоқ пардаси ёрилиши, 160 дБ дан юқори товуш даражасида эса одамни ҳалок бўлиш эҳтимоли мавжуд.

      Шовқинни рухсатли даражаси чегараси (РДЧ) – бутун иш стажи мобайнида ҳафтасига 40 соатдан кўп бўлмаган кундалик (дам олиш кунларидан ташқари) ишлашда, ҳозирги ва кейинги авлодларини ишлаш жараёни ёки ҳаётини кейинги даврларида, замонавий изланиш методлари билан топилган, касалланишлар келтириб чиқармаслик ва соғлик ҳолати ёмонлашмаслик даражасини билдиради.

      Шовқин таъсирини одамни эшитиши нафақат товуш босими даражасига, балки частотасига ҳам боғлиқ. Паст частотали товушлар шу суръатли юқорироқ частотали товушларга нисбатан пастроқ эшитилади.

      Товушни қаттиқлик (баландлик) даражаси (ўлчов бирлиги – фон) – берилган (маълум) частотали иккита товушлар қаттиқлик даражаларининг фарқи, уларда 1000 Гц частотали қаттиқлиги бўйича тенг товушлар, суръати (ёки товуш босими даражаси) бўйича 1 дБ га фарқланади.

      2.5.2. Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методлари

      Ишлаб чиқаришда шовқинга қарши кураш мажмуий олиб борилади ва технологик, санитар-техник, даволаш-профилактик тавсифли тадбирларни ўз ичига олади.

      Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методларини синфланиши ГОСТ 12.1.029—80 МХСТ да «Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва методлари. Синфланиш», ҚМ ва Қ II-12-77 «Шовқиндан