Раҳматулла Усманов

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари


Скачать книгу

айланиши 1450 айл/дақ.) аэродинамик шовқин ҳосил қилади: шовқин босими 105 Дба га тенг бўлиб 800…1000 метргача тарқалади. Вентиляторларда шовқин ва титрашни камайтириш учун: 1) вентилятор ғилдирагини (паррагини) мувозанатлаш; 2) вал таянчлари ҳолатини назорат қилиб бориш, вентиляторни емирилган шарикли подшипникларда ишлатилишига йўл қўймаслик; 3) вентилятор ғилдирагида ғадир-будирликлар бўлмаслиги, ғилдирак деталлари: парраклар, диск ва халқанинг емирилган ҳолатда ишлатилишига йўл қўймаслик. Акс ҳолда, буларнинг ҳаммаси толали массанинг ёпишиб тиқилишига ва вентилятор мувозанатининг бузилишига олиб келади; 4) вентиляторни фойдали иш коэффициенти 50% дан кам бўлмаган ҳолатда ишлатиш, бундан кам фойдали иш коэффициентида ишлатиш шовқинни кучайишига сабаб бўлади; 5) қуритиш-тозалаш, тозалаш, жинлаш-линтерлаш ва тойлаш цехларининг технологик ускуналарига хизмат кўрсатувчи вентиляторлар цехлар (бинолар) ташқарисида – очиқ майдонда ёки алоҳида хонада бўлишини таъминлаш керак.

      Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни камайтириш учун, бино деворларига акустик плиталар ёпиштирилади.

      Жамоа ҳимоя воситалари ва бошқа воситалар шовқинни пасайтиришни рухсатли даражага тушира олмаган ҳолатда шовқиндан ҳимояланишни шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

      2.5.5. Титрашни пайдо бўлиши, меъёрлаштириш ва пахта тозалаш корхоналарида титрашни камайтириш

      Эластик жисмлар ёки ўзгарувчан физикавий майдон таъсири остидаги жисмларда содир бўладиган кичик механик тебранишлар титраш дейилади. Титрашни одамга таъсирини тебранишни узатиш услуби бўйича, таъсирини йўналиши бўйича, вақт тавсифи бўйича синфлашади.

      Одам танасига тебранишни узатиш услубига кўра титрашни ўтирган ёки тик турган одамни таянч сирти орқали танасига узатиладиган – умумий ва одамни қўли орқали узатиладиган -маҳаллий (локал) га бўлишади. Ўтирган одамни оёғига таъсир этувчи, титраётган иш столларини сиртига босилган (тегкан) қўл болдирига таъсир этувчи титраш ҳам маҳаллийга киради.

      Титраш таъсирини йўналишига кўра таянч сиртига перпендикуляр, X ўқи бўйича тарқалувчи – вертикал; умуртқадан кўкракка Y ўқи бўйича тарқалувчи – горизонтал; ўнг елкадан чап елкага Z ўқи бўйича тарқалувчи – горизонталга бўлишади.

      Вақт тавсифи бўйича назорат қилинадиган парметри кузатув вақтида икки мартадан кўп (6 дБ) ўзгармайдиган – ўзгармас титраш ва назорат қилинувчи параметр икки мартадан кўп ўзгарадиган – ўзгарувчан титрашга бўлинади.

      Титраш юқори биологик фаол омилларга киради. Таъсир зонасида тебраниш жараёнининг қуввати ва титраш патологиясини ривожланишини аниқловчи таъсир вақти бош параметрлар бўлади. Унинг таркиби тебраниш частотаси ва амплетудасига, таъсир давомийлигига, таъсир жойи ва таъсир ўқи йўналишига, матоларни қайтариш хоссасига, резонанс ҳодисаси ва бошқа шароитларга боғлиқ.

      Тебраниш частоталарининг 0,7 Гц дан ошиши одам органларида резонанас тебранишлар ҳосил қилиши мумкин. Одам танасининг, унинг алоҳида органларининг резонанси, ички органлар тебранишини