ҳисобчи, кассир ва телефон операторларининг ишини бажараётгани борасидаги далиллар туфайли мунозаралар яна жонланди.
Янги технологик инқилоб нима сабабдан аввалгиларига қараганда кўпроқ чалкашликларга сабаб бўлиши китобнинг кириш қисмида айтиб ўтилган. Ушбу сабаб тезлик (барча ўзгаришлар ҳар қачонгидан ҳам тезроқ содир бўлмоқда), кенг кўлам ва туб ўзгаришлар (бир вақтнинг ўзида кўплаб туб ўзгаришлар юз бермоқда), бутун тизимларнинг батамом реформасида ўз аксини топади.
Ҳаракатга келтирувчи кучларга назар солар эканмиз, бир нарса аниқ: янги технологиялар барча соҳа ва касбларда иш табиатини тубдан ўзгартириб юборади. Автоматлаштириш ишчи кучи ўрнини қай даражада эгаллаши эса ноаниқ. Бу ўзгаришлар қанча вақт давом этади ва қай даражада узоққа боради?
Буни тушуниш учун дастлаб технология бандликка кўрсатаётган икки ёқлама таъсир ҳақида тушунча ҳосил қилишимиз зарур. Биринчидан, технология келтириб чиқарган бузилишлар ва автоматлаштиришда ишчи кучини сармоя билан алмаштириш вайронкор таъсир этади. Натижада иш чилар ишсиз қолади ёки ўз кўникмаларини бошқа соҳада сарфлашга мажбур бўлади. Иккинчидан, технологиянинг вайронкор таъсири билан бир қаторда капитализация эффекти ҳам кузатилиб, янги маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб ҳам ортадики, пировардида янги иш ўринлари, бизнес ташкилотлар, ҳатто бутун бошли саноат соҳалари пайдо бўлади.
Инсон сифатида биз ажойиб мослашувчанлик ва ихтирочилик қобилиятига эгамиз. Аммо масаланинг муҳим жиҳати капитализация эффекти вайронкор таъсирдан қачон ва қай даражада ўзиб кетиши ҳамда ишчи кучини автоматлаштириш қандай тезликда кечишидадир.
Янги пайдо бўлаётган технологиялар меҳнат бозорига қандай таъсир қилиши мумкинлиги борасида икки хил қараш бор. Айримлар ҳаммаси яхшилик билан тугашига – технологиялар туфайли иш жойидан айрилган одамлар бошқа иш топишига, технология фаровонликнинг янги асрини бошлаб беришига ишонади. Бошқаларнинг наздида, бу ижтимоий ва сиёсий қиёматга сабаб бўлади. Тарих эса натижа мана шу икки зид қараш ўртасида ётишини кўрсатади. Кўпроқ ижобий натижа олиш ва ўтиш даврида қийналиб қолганларга ёрдам бериш учун нима қилиш керак? Муаммо шунда.
Технологик инновация доимо бирор соҳада иш ўринларини йўқ қилиб юборса, бошқа соҳа ёки жойда янгиларининг пайдо бўлишига туртки берган. Мисол тариқасида қишлоқ хўжалигини олайлик. ХIХ аср бошида АҚШ аҳолисининг 90 фоизи қиш лоқ хўжалиги билан банд бўлган, бироқ ҳозир бу кўрсаткич 2 фоизга ҳам бормайди. Соҳадаги ишчилар сонининг бундай кескин камайиб кетиши нисбатан силлиқ, кам миқдордаги ижтимоий йўқотиш ёки эндемик ишсизлик билан кечди.
Иловаларга асосланган иқтисодиёт касбларнинг янги экотизимига мисол бўла олади. У 2008 йилда “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс ташқи дастурчиларга “iPhone” учун иловалар ишлаб чиқишга рухсат бергандан кейингина бошланган. 2015 йилга келиб иловалар глобал миқёсда олаётган даромад 100 миллиард АҚШ долларидан ортиб, юз йилдан