эди, масалан, мусиқа дўконлари ва кинотеатрларда томошабин турли санъаткорларнинг истеъдоди ва чиқишларини бемалол баҳолай оларди. Алоқа ва ҳамкорлик технологияларининг жадал ўсиши кўплаб маҳаллий бозорларни худди шундай универсал бозорларга айлантирди. Чекка шаҳарчада мусиқа дўконининг пайдо бўлиши мусиқа ихлосмандига маҳаллий мусиқачиларни четлаб ўтиб, дунёнинг энг сара хонандалари альбомини сотиб олишига имкон яратгани каби компьютер дастурчиси ёки жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчини излаётган кичик компания эндиликда халқаро миқёсдаги истеъдод бозорига кира олади. “Супер юлдуз” эффекти бугунги кунга келиб Розен ўттиз йил аввал башорат қилганидан кўра кўпроқ сезилмоқда. Бугун иқтисодиётимиздаги янада кўпроқ мутахассислар ўз соҳаларининг “рок юлдузлари” билан рақобатлашмоқда.
Янги иқтисодимизда яхши яшаётган, Жон Дуэр мансуб бўлган гуруҳ, асосан, буюк ўзгаришларни қилаётган янги технологияларга сармоя киритиш учун капиталга эга шахслардан иборат. Маркс давридан буён яхши маълумки, капиталга эгалик катта устунлик беради. Аммо айрим даврлар бошқаларига қараганда кўпроқ устунликлар бериши ҳам ҳақиқат. Брайнйолфсон ва Макафининг таъкидлашича, урушдан кейинги Европа худди уюм-уюм нақд пул устида ўтириб қолган қитъадек эди, чунки кескин инфляция ва аёвсиз солиқлар биргаликда олдинги бойликларни кўз очиб юмгунча супуриб ташлади (бу воқеани “Даунтон аббатлиги эффекти” деб аташимиз мумкин).
Буюк ўзгаришлар даври, урушдан кейинги даврдан фарқли ўлароқ, капиталга эгалик қилиш учун қулай фурсатдир. Бунинг сабабини тушуниш учун, аввало, стандарт иқтисодий тафаккурнинг муҳим таркибий қисми бўлмиш савдолашиш назариясини эслаш жоиз. Унга биноан, капитал ва меҳнат орқали пул топилса, сарфланган сумма даромадга пропорционал бўлади. Рақамли технологиялар кўплаб соҳаларда ишчи кучига эҳтиёжни камайтирар экан, ақлли машиналар эгаларининг даромади ортиб бораверади. Бугунги капиталист ўн уч кишини ишлатган ҳолда, охир-оқибат бир миллиард долларга сотилган “Instagram” сингари компанияни молиялаши мумкин. Бунчалик оз иш кучи билан катта қиймат яратиш тарихда яна қачон бўлган? Оз ишчи кучининг ҳиссаси билан яратилган ушбу бойликнинг машина эгалари – бу ўринда корхона инвесторларига ўтган қисми мисли кўрилмагандир. Сўнгги китобим учун интервью берган сармоядор бироз ташвиш билан: “Ҳамма менинг ўрнимни хоҳлайди”, дея тан олгани ажабланарли эмас.
Ташланган арқонни тортиб кўрамиз: мен тадқиқ қилган ҳозирги иқтисодий тафаккурга кўра, технологиянинг мисли кўрилмаган ўсиши ва таъсири иқтисодиётимизда кенг миқёсда ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бу янгича иқтисодиётда уч гуруҳнинг қўли баланд: ақлли машиналар ижодкорона, усталик билан ишлай оладиганлар; ўз иши усталари; капитал эгалари.
Янада аниқроқ айтсак, Брайнйолфсон, Макафи ва Кауен каби иқтисодчилар аниқлаштирган Буюк ўзгаришлар ҳозирги даврдаги ягона аҳамиятли иқтисодий тенденция эмас