қониқарли тарзда ишлаган бензин двигателли кичкина автомобиль ёнида турибди. Мен бу машинада Дирборнга далачумчуқлар учиб келган пайтда сайр қилдим, бу чумчуқлар ҳамиша, ҳар йили 2 апрелда учиб келади. Машиналарнинг на ташқи кўринишида, на ички қурилишида ва на материалларида бирор ўхшашлик бор. Фақат асосий жиҳати ўзгармаган, фақат эскисидаги айрим “жимжималар”ни ҳозирги автомобилларимизга қўлламаяпмиз. Ўша кичкина машина, икки цилиндрлилигига қарамасдан, соатига йигирма мил4 тезликда 11 литрли ёқилғиси билан олтмиш мил йўл босганди. Бу ҳозир ҳам яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Автомобилнинг умумий чизмаси технология ва материалларга қараганда жуда секин ўзгарарди. Албатта, у такомиллаштирилган: замонавий Форд машинаси, яъни “Т Model” тўрт цилиндрли автостартерга, ҳар жиҳатдан қулай ва омилкор машинага айланган. У аввалгиларидан соддалашган, аммо ундаги ҳар бир унсур аввалги андазасида ҳам топилиши мумкин. Барча ўзгаришларни биз, асосий моделга янгилик қилиш орқали эмас, синовлар билан киритганмиз. Шундан бир муҳим хулосани чиқараман: ҳар гал янги ғоя кетидан чопгандан кўра, мавжуд яхши ғояни такомиллаштиришга куч сарфлаган афзал.
Фермадаги ҳаёт менга транспортнинг яхшироқ тур лари ва воситаларини яратиш учун туртки берган. Мен 1863 йил 30 июлда Мичиган штатининг Дирборн шаҳри яқинидаги фермер хўжалигида дунёга келганман ва ёдимдаги илк хотира – хўжаликда иш натижасини ҳисобга олганда жуда кўп меҳнат қилинар эди. Бугунги фермер хўжаликлари ҳақида ҳам шуни айта оламан.
Одамлар орасида ота-онам ўта қашшоқ бўлгани, ёшлигим эса оғир қийинчиликда ўтгани ҳақида афсона юради. Тўғри, улар жуда бой бўлмаган, аммо қашшоқ ҳам эмасди. Мичигандаги аксарият фермерларга солиштирганда, улар нисбатан бадавлат эди. Мен туғилган уй ҳали ҳам қўр тўкиб турибди ва ферма билан бирга мулкимнинг бир қисми ҳисобланади.
Фермамизда ва бошқа қўшни хўжаликларда оғир қўл меҳнатидан кўп фойдаланиларди. Болалигимданоқ кўп ишларни қандайдир самаралироқ бажариш йўли бор деб ўйлардим. Шу боис механика билан шуғуллана бошладим, онам мени туғма механик ҳисобларди. Дастлаб менинг асбобларга мўлжалланган турли-туман металл тақир-туқурлар билан тўла устахонам бор эди. У пайтларда бугунги ўйинчоқлар йўқ эди – барча ўйинчоқларимиз қўлда ясалганди. Бола бўлиб ўйнаган ўйинчоқларим шу асбоблар эди – ҳозир ҳам шундай. Машинанинг ҳар турли қисмлари мен учун улкан хазина бўлган.
Ёшлигимдаги энг катта воқеа локомобиль билан учрашув эди: бу воқеа Детройтдан саккиз мил нарида юз берганди, биз фермадан чиқиб, шаҳарга томон кетаётгандик. Ўшанда ўн икки ёш эдим. Иккинчи улкан воқеа эса ўша йили менга соат совға қилишгани бўлди.
Ўша локомобиль ҳануз ёдимда, гўё кечагина кўргандайман. Бу отга қўшилмай юрувчи ҳаётимда кўрган биринчи арава эди. Машина янчкич ва арраларни олиб юрар, оддийгина мотори ва қозони бор эди, орқа томонида сув идиш ва тошкўмир солинган қути жойлашганди. Отлар тортадиган локомобилларни аввал ҳам кўргандим. Бунисида бириктирувчи занжир бўлиб, у қозон жойлашган аравасимон