Генри Форд

Менинг ҳаётим


Скачать книгу

етмай қолгани сабабли ишлаб чиқариш тўхтаб қолишини ёки нархнинг ошишини истамаймиз, шунинг учун барча эҳтиёт қисмлар учун муқобил хомашёларни ўйлаб қўйганмиз. Масалан, пўлатнинг турлари ичида биз энг кўп ванадийли пўлатдан фойдаланамиз – у анча мустаҳкам, вазни ҳам нисбатан енгил. Аммо ишлаб чиқаришни фақат бир хомашёга боғлаб қўйиш яхши тадбиркорга хос эмас. Шунинг учун биз унинг ўрнини босадиган муқобилини топиб қўйдик. Ишлатадиганимиз барча пўлатлар ўзига хос, бироқ улар нинг ҳар бирига камида битта, гоҳида бир нечта муқобил вариант бор ва улар ҳам синовдан ўтган. Биз ишлаб чиқаришда фойдаланадиган барча хомашё ва эҳтиёт қисмлар ҳақида шу гапни айтишимиз мумкин. Бошида биз ўзимиз фақат айрим қисмларни ишлаб чиқариб, машина моторини умуман тайёрламасдик. Бугун моторини ҳам, кўплаб қисмларини ҳам ўзимиз ишлаб чиқарамиз, чунки бу арзонга тушади. Бундай қилишимизнинг яна бир сабаби тақдиримиз бозордаги фавқулодда ўзгаришларга ёки эҳтиёт қисм етказиб берувчиларга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Бир мисол, уруш пайтида ойнанинг нархи кўкка учди. Биз мамлакатдаги ойнага энг катта талабгорлардан бири эдик. Бугун биз ўзимизнинг ойна ишлаб чиқарувчи фабрикамизни қуришга киришдик. Агар бор кучимизни маҳсулот қисмларини ўзгартиришга йўналтирганимизда, узоққа бора олмасдик. Биз маҳсулотни ўзгартирмасдан уни ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга эришдик.

      Искананинг энг муҳим жойи – тиғидир. Бизнинг компания ҳам шундай тамойилга асосланади. Искана қанчалик сифатли экани, қай даражада мустаҳкам пўлатдан тайёрлангани, қандай ясалгани аҳамиятсиз – тиғи бўлмаса тамом, у искана эмас, бир парча темирдир. Бу дегани, маҳсулотнинг нима иш бажаришга мўлжаллангани эмас, нима бажариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиғи ўткир исканага енгилгина уриш етарли бўлган бир пайтда, ўтмас исканага катта куч сарфлаш на даркор? Исканадан муддао кесиш, асло унга уриш эмас, зарбалар кесиб олиш шартларидан бири холос. Модомики, ишлашни истарканмиз, нима учун бор эътиборимизни ишга қаратиб, тезда қилмаслигимиз керак? Cавдонинг тиғи – маҳсулотнинг мижоз билан кесишган нуқтасидир. Сифатсиз маҳсулот – тиғи ўтмас асбобга ўхшайди. Уни керакли ерга ўтказиш учун ортиқча куч сарфлашга тўғри келади. Ишлаб чиқаришнинг тиғи – биргаликда ишни бажараётган ишчи ва машина. Агар ишчи нўноқ бўлса, машина ҳам ишни яхши эплай олмайди; агар машина яроқсиз бўлса, ишчининг самарадорлиги пасаяди. Муайян ишга керагидан ортиқ куч-қувватни сарфлашни талаб этиш исрофгарлик саналади.

      Шундай қилиб, ғоямнинг моҳияти шундаки, исроф ва очкўзлик чинакам хизмат қўрсатишга тўғаноқ бўлади. Исроф ҳам, очкўзлик ҳам кераксиз. Исрофгарлик асосан ўз ишини билмаслик ёки эътиборсизликдан келиб чиқади. Очкўзлик эса калтабинлик меваси. Мен хомашё ва меҳнатни исроф қилмай ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга, уни камроқ фойда олган ҳолда сотишга ва бунда фойдани сотувнинг кўламига нисбатан белгилашга ҳаракат қилдим. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида истеъмолчининг харид