бу жиҳатда шоиранинг учинчи китоби билан унинг адабий тақдирида жиддий бурилиш рўй беради, унинг шеъри камолотнинг барча аён белгиларига эга бўла бошлайди. Шоиранинг илк ижодидан унинг келгуси шеърларига қатор хусусиятлар бир умрга кўчиб ўтдилар. Зулфия бир умр табиатга ошиқ ҳассос шоира бўлиб қолди. Унинг ижодида табиатнинг жонли нафаси тегмаган, табиатнинг алвон бўёқлари акс ташламаган, табиатнинг она кўксидан озиқланмаган шеър камданкам учрайди. Зулфиянинг илк ижоди ўзининг соғлом, пок руҳи билан адабий жамоатчиликни ўзига жалб қилган эди. Мана шу соғломлик, масъудлик, руҳий етуклик унинг бутун шеърияти учун хос нарса бўлиб қолди. Зулфия шеърияти учун бенаволик, ғариб тушкунлик, носамимийлик буткул ёт нарсалардир. Зулфия илк ижодидан яна у ўзбек аёли қалбининг куйчиси эканлиги мерос бўлиб колди. Лекин бу деган сўз баъзи ўртоқлар тасаввур қилгандай Зулфия аёллар куйчиси дегани эмас. Лекин шоира ўзини ўзбек аёлининг жаҳон аёллари олдидаги мухтор вакили деб билади ва шеъриятида аёл қалбининг: қиз, хотин, она қалбининг нозик кечинмалари, орзу-умидларини очиб беради. Ўзбек аёли тақдирининг ёрқин бадиий тарихини чизади. Шулар ва шунга ўхшаш яна бошқа қатор жиҳатлар Зулфиянинг илк давр лирикасидан унинг кейинги давр шеъриятига албатта сифат томонидан жуда ҳам бойиган ҳолда ўтиб борди ва Зулфия шеърининг хос томонларини белгилайдиган бўлди.
ПАЛАКДАГИ ОФТОБ
Муттасил шодлик ва муттасил бахтиёрликда яшайдиган одамлар йўқ. Инсон ҳаётига ногиҳон қаттол урушлар, оғир айрилиқлар, ғарқ етилган ҳосилларни ювиб, торож қилиб кетадиган об-азоб селлар ва номи талай-талай бўлган бахтсизликлар дам-бадам ўз ҳукмини ўтказиб туради. Буларнинг бари одамзоднинг бардошини, унинг руҳий камолотини, қояларда ҳам йўқ иродасини синаш учун яратилганга ўхшаб кўринади. Одам комил мавжудот. У ўз бахтини, тараққиётини мана шундай ёвузлик ва ёмонликларга қарши омонсиз курашларда топади. Агар у бир дамгина бўлсин вайронлик, саронлик билан келишганда эди, унинг тарихи ажабмаски, ўша дамдаёқ тугаган бўлур эди. Зулфиянинг уруш даври лирикаси инсоннинг келажагига буткул ишонч билан тўлиқ. Зулфия бу даврда мардликни, ҳеч бир истисносиз вафодорлик ва садоқатни, Ватан манфаатлари учун жон олиб жон бермоққа тайёрликни мадҳ этди. Шоира олтмиш ёшга тўлиши муносабати билан нашр этилган асарларининг биринчи жилдини варақлар экансиз, 1939 йил билан 1942 йил орасига қўйилган шеър «Ҳижрон» деб аталганига кўзингиз тушади. Ва олдинги шеър «Ўлкам озодлик боғи, нурга тўлган ҳар ёғи» деб бошланган бўлса, ундан кейин келадиган бу шеър қуюқ маъюс ранглар билан бошланади:
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек,