Наби Джалолиддин

Жаллод аёл


Скачать книгу

севилганимдан бахтиёр эдим, келажагимни Ринатсиз тасаввур қилолмасдим. Кўзгу қаршисида узоқ-узоқ ўзимга тикилиб ўтирардим, сочларимни тинмай тарайверардим, қош-кўзимни бўяйверардим.

      – Кундан-кун очилиб кетяпсан, – дерди гоҳо Настя. – Сенга нимадир бўляпти!

      У даврнинг одамлари бошқача эди, менинг ёш дўстларим кўраётганларидан, умуман, воқеалардан тез таъсирланишарди. Наздимда, улар учун юрак биринчи ўринда эди. Бир-бирлари билан гаплашиб тўйишмасди. Ҳозир эса… фақат қочишади! Майли, чалғимайлик… Настянинг сўзлари бахтимга бахт қўшарди гўё, чиройимга баттарроқ маҳлиё бўлардим.

      Жела холанинг кўзларида ёш қалқди. Диққат билан боқиб, англадимки, бу унинг учун жуда ҳузурли ҳолат эди. Шунданми, сизғичларни артишга чоғланмади.

      – Энди сиз бирор нарса еб олинг, – деди яна ўша ёқимли табассумини ҳадя этиб. Шарбат ҳўпларкан, қўшиб қўйди: – Ва, албатта, бир чойнак чой айтинг!

      Унинг гапидан сўнг очқаганимни, овқат емасам бўлмаслигини баттарроқ ҳис қилдим. Хизматчини чақириб, «биқин шўрва» ва нон олиб келишини сўрадим.

      – Битта кўк чой ҳам, – дедим. Беихтиёр Жела холага боқиб, миннатдорона жилмайдим. Чунки у чойни эслатиши билан ўзбеклар чой ичмаса туролмасликларини билишини англатганди.

      Аёл овқатни еб бўлгунимча бир сўз демади (Аслида ўзим ҳам шуни истагандим). Юзимда қорни тўйган одамнинг «мана энди гаплашсак ҳам бўлади», дегандай кепатасини кўрди шекилли, ёш боланинг қилиғидан завқлангандай қаради. Музқаймоқни четга суриб, шарбатдан ҳўплади.

      – Бир йилча шу тақлид, – дея гап бошлади у яна ўша сокин овозда, – яъни бахтиёр яшадим. Севгидан сармаст эдим, ўтирсам ҳам, турсам ҳам Ринатни ўйлардим. Шунақасиям бўларкан-да, ўртоқ журналист. Ёш эдик-да!.. Бир куни… – деди-ю, кўз ёшини-ку қўйинг, бирдан нигоҳида тоқат қилиб бўлмас мунг, алам пайдо бўлди. – Бир куни Ринатни ётоғида одатдагидек интиқ кутиб ўтирсам, эшик тарақлаб очилди. Чўчиб кетдим. Остонада иршайиб турган Турдини кўриб, қўрққанимдан ўрнимдан сапчидим. Девор сари қисилиб, танимда титроқ турди: ахир бу хонага мен борлигимда Ринатдан бошқа ҳеч ким кирмасди-ку?!.. Турдининг хотиржамлиги, ўзини эркин тутиши, ичволган шекилли (Ахир энди бунинг фарқига борардим), кўзларининг ёқимсиз йилтираши юрагимга баттар ваҳм солди. Менинг тасаввуримда, у ёқимсиз одам эди ва ҳамиша ундан қўрққанман, ўзимни олиб қочганман. Ҳозир эса пешанамда ҳар балога қодир йиртқичдай турарди. Мен даҳшат ичра қолдим.

      – Ҳозир Ринат келса!.. – дея олдим-у, тағин биқиндим.

      У ҳар бир ҳаракатини олдиндан ҳисоб-китоб қилган ва ҳеч ким қарши туролмаслигига ишонган одам алпозида эди (Буни мен йиллар оша тушундим, албатта). Дир-дир титрардим-у, мана ҳозир Ринат кириб келади-да, ҳаммасига барҳам беради, деб ўйлардим. Чунки у мени севади-ку ахир!.. Унда нега манави сассиқ «завхоз» бу қадар тасқараларча турибди? Нега ишонч билан яқинлашаяпти?.. Фикру ўйим Ринатда эди: ҳозир кириб келади-ю, барига барҳам беради! Турдини ташқарига улоқтириб ташлайди. Шу хаёл ва далда билан ўзим тушиб қолган тушунарсиз дунёдаги охирги кучимни