четлатаётгандек ҳис қиламиз. Биз ўз энергиямиз ҳамда вақтимизни қаерга мақсадли ва ўйлаб йўналтиришни танламас эканмиз, бошқалар – бошлиқларимиз, ҳамкасбларимиз, мижозларимиз ва ҳатто ўз оиламиз биз учун бу ишни бажаришади ва кўп ўтмай мазмунли ва муҳим нарсани унутган бўламиз. Биз ўз танловимизни қиламиз ёки ўзгалар режаси бўйича ҳаётимизни ўтказамиз.
Бронни Вар, беморларга сўнгги 12 ҳафтасида ғамхўрлик қилувчи австралиялик ҳамшира беморларнинг охирги онларида қилган энг кўп пушаймонликларини ёзиб борган. Рўйхат бошида: "Қани эди, мен ўзим учун тўғри яшашга куч топа олганимда эди…" – деган мазмундаги армонли сўзлар жой олган эди.
Бу фақатгина бетартиб "йўқ" дейишни эмас, аксинча мақсадли, ҳар томонлама ўйлаб, стратегик ёндашув орқали муҳим бўлмаган нарсаларни олиб ташлашни ва вақтни бекорга сарфловчи турли юмушлардан қутулишни эмас, чиндан яхши имкониятларни ажратиб олишни талаб этади. Ўзингизни турли томонга тортувчи ижтимоий босимга қарши жавоб қайтариш ўрнига мутлақо муҳимларни ажратиб олиш, аҳамият қаратиш, камайтириш ва соддалаштириш йўлларини ўрганинг.
Профессионал ташкилотчи сизнинг кийим жавонингиз учун нима қилса, қўлингиздаги китоб ҳам сизнинг ҳаётингиз ва карерангиз учун шуни қилшини ўйланг. Тасаввур қилинг, агар сиз кийим жавонингизни ҳар куни тартибга келтирмасангиз нима содир бўлади? Жавонингиз сиз кийишни ёқтирмаган, токчада осилган бир нечта кийимлар билан покиза ҳамда тартибли турармиди? Албатта, бу ҳақиқатдан анча йироқ. Сиз жавонни тартибга солишга ақлан ёндашмас экансиз, жавон ҳам баъзан бошқа ҳеч қачон кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб кетади. Бироқ сизда тартибли интизом бўлмас экан, сиз ё қанча кўп кийим-кечак билан бошлаган бўлсангиз, шунчаси билан тугатасиз: қайси бирини ташлаб юборишни билмай бошингиз қотади; ёки пушаймонлик билан якунланади: тасодифан кийиб юрган кийимингизни ташлаб юборасиз ва сақлаб қолишни хоҳлайдиган ёки кийилмайдиган, қутула олмайдиган тахлам кийимлар билан қоласиз. Сабаби шундаки, сиз уларни қаерга қўйишни ёки уларни нима қилишни билмайсиз.
Бизнинг кийим жавонимиз мутлақо кийилмайдиган кийимлар билан тўлиб боргани каби ҳаётимиз ҳам, "ҳа" дея усти-устига тахланиб кетган мажбурият ва фаолиятларга тўлади. Кўпчилик ҳаракатлар тугаш муддати билан келмайди. Агар сизда улардан узоқлашиш учун аниқ тамойил бўлмаса, бир ўрганиб қолинса, улар сизда бутун умр яшайди.
Қуйида эссенциалист жавонига қандай ёндашиши кераклиги келтирилган:
"Бу кийимни кийишга келажакда имкон бўладими?" саволи ўрнига бироз тартибли, мураккаброқ саволни ўртага ташланг: "Буни ёқтираманми?" "Унда чиройли кўринаманми?" ва "Кўп кияманми?" Жавобингиз тўғридан-тўғри йўқ бўлса, шуни билингки, бу кийим ташлаб юборишингиз керак бўлганлари ичида.
Шахсий ёки профессионал ҳаётингизда "қайси кийимни ёқтирасиз?" саволига тенг, эквивалент савол мавжуд: "Бу фаолият ёки ҳаракат мақсад етишим учун катта ҳисса қўшоладими (қўшяптими)?" Китобнинг дастлабки қисми