бу ерга беллашишга чақираман ва ҳозир муҳим нарсалар билан роҳатланадиган хона тайёрлашга ваъда беришингни сўрайман. Бу қарордан пушаймон бўлишингни ўйлаб кўрганмисан? Бу умуман шунга ўхшайди: худди сен бир куни уйғонасан-у "Қанийди, камроқ кўнгли бўшлик қилсам ва бошқалар мендан кутган муҳиммас нарсаларни бажарганимда эди".
Сенга аҳамиятсизлар устидан муҳим бир қанчасини қўллаб-қувватловчи, тарозининг палласини тенглаштирувчи "адолатсиз" тизимни яратишга имкон беришингга чорлайман.
Сени эссенциалистга айланишинг учун сармоя киритишга чорлайман. Китоб эски замонга қайтиш ҳақида ҳам, электрон почтадан қочиш ёки интернет тармоғидан узилиш ёки зоҳидликда умргузаронлик қилиш ҳақида ҳам эмас; бу орқага қадам ташлашдек гап. Бу китоб "Оз – соз" тамойилларини ҳозирги ҳамда келгуси ҳаётимизга жорий қилиш ҳақида. Мана бу янгилик!
Шундай қилиб, менинг чорловларим – қизим туғилган кундаги ҳолатимдан анча донороқдир. Менда бундай қарордан келадиган яхшиликларга улкан ишонч бор. Тасаввур қилиб кўринг, агар дунёда ҳар бир инсон битта яхши-ю, аммо унчалик муҳим бўлмаган фаолиятдан воз кечса, уни ҳақиқатан муҳими билан алмаштирса, нима бўлган бўларди?!
Йиллар ўтгач умрингиз охирлаб қолган пайтда сизда ҳали ҳам пушаймонликлар бўлиши мумкин. Бироқ эссенциалистлар, йўлини қидирганлар бундан мустасно. Бу имкониятдан фойдаланиш учун қайтганингизда нимадан воз кечган бўлардингиз? Ўша кун шуни қилишга қарор қилганингизда нимани умид қиласиз?
Бу саволнинг жавобини билиш учун ўз ички дунёйингизга боқишга тайёр бўлсангиз, кейин сиз эссенциалист бўлишга тайёрсиз. Келинг бунга бирга киришамиз!
Моҳият: эссенциалистнинг асосий ғояси нима?
Моҳият
Эссенциализм бу – бирдан ортиқ нарсани қилиш эмас, ҳамма нарсани ўзгача йўл билан бажариш. Бу фикрлаш услубидир. Аммо ушбу фикрлаш тарзини ўзлаштириш осон эмас. Бунинг сабаби шуки, аниқ фикрлар – одамлар шу фикрларга ишониши – бизни доимо ноессенциализм томонга тортади. Китобнинг бу қисми 3 бобдан ташкил топган. Ҳар бир боб ноессенциализм хатосини очиб беради ва эссенциализм ишончи билан алмаштиради.
Эссенциалистдек яшаш учун учта чуқур илдиз отган тахминларга қарши курашиш лозим: "Қилишим керак", "Ҳаммаси муҳим" ва "Иккаласини ҳам қила оламан". Афсонавий сиреналарга ўхшаб, улар қанчалик жозибали бўлса, шунчалик хавфлидир. Улар бизни саёз сувга ботириб тортиб олишади. Улар бизни жалб қиладилар ва саёз сувларга ғарқ қиладилар. Эссенциализм моҳиятини қамраб олиш биздан асосий учта ҳақиқатни юқоридагилар билан алмаштиришни талаб қилади: "Танлайман", "Фақат айрим нарсаларгина муҳим" ва "Мен ҳар қандай нарсани қила оламан, лекин ҳаммасини эмас". Бу оддий ҳақиқатлар бизни ғайритабиий аҳмоқликдан уйғотади. Улар бизни ҳақиқатан ҳам муҳим нарсага интилишимиз учун озод қилишади. Улар бизга ўзимизнинг энг юқори ҳисса қўшиб яшашимизга имкон беради.
Биз ноессенциализмнинг бемаъниликларидан халос бўлиб, уни эссенциализмнинг