Энтони Бёрджесс

1985


Скачать книгу

Сўз таркибини ҳосил қилган юнонча элементлар – “ou” “йўқ” маъносини англатса, “topos” жой ёки маконни билдиради. Кўпчиликнинг тафаккурида эса “ou” – “яхши, ёқимли, гўзал, фойдали” каби маъноларни ифодаловчи “eu” сўзига ўзгаради. Утопияни дистопияга қарши қўядилар, аммо ҳар иккала термин ҳам утопик қалпоқ остига яширинган. Мен Оруэллнинг хаёлий жамиятини какофония51 ёки какоиблис руҳидаги какотопия деб номлашни афзал кўраман. Диспотияга нисбатан ёқимсизроқ эшитилади ҳамда бу атамаларнинг бирортаси янги тилда учрамагач, улар ҳақида гапириш бефойда.

      Аксарият келажак манзаралари какотопик. Жорж Оруэлл какотопик хомхаёлларнинг қизғин тарафдори эди ва унинг “1984” китобини “Энг ёмон хаёлий олам” танловнинг финалчиси, деб ҳисобласа бўлади. Унинг романи катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда, аммо бир китоб борки, у билан Оруэлл беллашишни истамаган бўларди.

      Гап Е.И.Замятиннинг “Биз” асари ҳақида кетяпти. Оруэлл мазкур китоб ҳақида 4 январь 1946 йилда “Трибьюн” нашрида эълон қилинган тақризини ёзади. Айнан ўша йили асар ниҳоят Оруэллнинг қўлига тегади. Аслида, Жорж китобнинг мавжудлигини анча йиллар олдин билганди. Бу китоб ҳамиша ҳам камёб бўлган. Асарнинг бугунги кунда бир неча тилларда ўқилаётганида Оруэллнинг улкан хизмати бор. Қизиғи шундаки, унинг рус тилидаги аслиятини топишнинг иложи йўқ. Рус адабиётшуноси ва романнависи Евгений Замятин 1937 йилда Парижда вафот этди. Подшоҳ ҳукумати томонидан 1906 йилда ҳибсга олинган Замятин 1922 йилда ўша турманинг большевиклар сақланадиган камерасига кўчирилади. У аксарият ҳукуматларни ёқтирмасди ва ўз табиатига кўра содда анархизм тарафдори эди. Китоб номи гўё анархизм отаси Бакуниннинг ўша машҳур “Мен мен бўлишни эмас, биз бўлишни истайман” шиорига олиб боради. Бу охир-оқибатда марказлашган қудратли давлат қаршисига индивидни эмас, эркин анархистик коммунани қўйиш кераклигини англатади.

      “Биз” романи тахминан 1923 йилда ёзилган52. Роман Россия ҳақида эмас, у рус сиёсатини тасвирламайди, ҳатто бунга шаъма ҳам қилмайди. Аммо, асар мазмуни мафкуравий жиҳатдан хавфли деб топилганлиги боис тақиқланади. Тасаввурнинг юксак парвози ҳамда узун вақт оралиғига қарамай – нима учунлигини тушуниш қийин эмас. Роман бизни йигирма олтинчи асрдаги қайсидир утопия сари бошлайди. Унинг фуқаролари индивидуалликдан шу қадар холики, исм билан эмас “рақамлар” билан номланишган. Улар униформа киядилар ва инсон деб эмас, “юнифлар” деб аталадилар. Оруэлл телеэкрани ихтиро қилинмаганлиги важидан, “қўриқчилар” деб номланувчи давлат полицияси уларни осонгина кузатиши учун шишали уйларда истиқомат қиладилар. Улар синтетик таомларни истеъмол қилишади, дам олиш ва сайрга овоз кучайтирувчи мосламалардан янграб турган давлат мадҳияси садолари остида сафланган ҳолатда йўл оладилар. Пушти карточкали жинсий алоқа китоби бўлиб, ҳаракатдан сўнг партнёр чекка имзо чекади. Ягона давлатни худди Катта Оға сингари олис ва мавҳум шахс идора этади: