Митч Элбом

Моррининг сешанба дарслари


Скачать книгу

лол қолдим. Рақс тушиш, сузиш, ювиниш ва ҳаттоки юриш бахтидан мосуво Морри; эшиги тақилласа, бориб жавоб бера олмайдиган, ювиниб чиққач, артинишни эплай олмайдиган, ётоқда мустақил бошқа томонга ўгирилиб ётишга ҳам ярамайдиган Морри. Қандай қилиб шунча нарсани бу қадар хотиржам қабул қилиш мумкин? Унинг санчқини зўрға ишлатаётганини кузатдим: помидор бўлагини олишга уринди, дастлабки икки уринишда уддасидан чиқа олмади – қандай ачинарли ҳолат. Шунга қарамасдан, Моррининг ёнимда эканлиги, худди талабалик йилларимдагидек, менга қандайдир осойишталик бахш этганини инкор этолмайман.

      Қўл соатимга кўз ташладим, тарки одат – амри маҳол, жўнаш вақтим яқинлашиб қолганди, уйга қайтиш парвозим вақтини ўзгартиришимга тўғри келади, менимча.

      – Биласанми, мен қандай ўламан? – сўради у.

      Унга ҳайратланиб қарадим.

      – Бўғилиб ўламан. Кўксов туфайли ўпкам хасталикка дош беролмайди. ALS тобора юқорилаб боряпти. Аллақачон оёқларимни ишдан чиқарган. У тез орада билакларим ва қўлларимга етиб келади ва навбат ўпкамга келганида, – елка қисиб қўйди у, – умрим ниҳоясига етади.

      Унга нима дейишни билмасдим.

      – Биласизми… Олдиндан бирор нарса деб бўлмайди, – дедим каловланиб.

      Морри кўзларини юмди.

      – Мен биламан, Мич. Лекин сен қўрқма. Яхши умр кечирдим, ўлим ҳақлигини эса ҳаммамиз биламиз. Яна тўрт-беш ойча вақтим қолган бўлса керак.

      – Қўйсангиз-чи, – дедим асабийлашиб, – Ҳеч ким аниғини билмайди…

      – Мен биламан, – майин овозда жавоб қайтарди Морри. – Буни аниқлаш мумкин бўлган кичик тест ҳам бор. Менга шифокор кўрсатганди.

      – Тест?

      – Бир неча марта нафас ол.

      Унинг айтганини бажардим.

      – Яна бир марта нафас ол, фақат бу сафар нафас чиқараётганингда яна нафас олишдан олдин улгурганингча сана.

      Нафас чиқарар эканман, тез санай бошладим.

      – Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз…

      Нафасим тугашидан аввал етмишгача санашга улгурдим.

      – Яхши, – деди Морри. – Ўпканг соғлом. Энди мени кузат.

      У нафас олди ва паст, қалтироқ овозда санай бошлади.

      – Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, ўн бир, ўн икки, ўн уч, ўн тўрт, ўн беш, ўн олти, ўн етти, ўн саккиз…

      Шундан сўнг тўхтаб, ютоқиб нафас олди.

      – Шифокор биринчи марта бу машқни қилишимни сўраганида, йигирма учгача санаган эдим. Ҳозир эса ўн саккизгача. – У кўзини юмди ва бош чайқади. – Ёнилғи баким деярли бўшаб қолган.

      Асабларим таранглашганидан сонимга муштладим. Кўрганларим бир кун учун етарли эди.

      Морри билан қучоқлашиб хайрлашдим.

      – Кекса профессорингни яна кўргани кел.

      Охирги хайрлашувимизда берган шу каби ваъдамни эсламасликка ҳаракат қилиб, ундан яна хабар олгани келишга сўз бердим.

      Морри бизга ўқишни буюрган китобларни университетдаги китоб дўконидан харид қиламан. Авваллари мен мавжудлигини ҳам билмаган китобларни сотиб оламан: “Ёшлик: шахсият ва инқироз”, “Мен