Носир Фозилов

Танланган асарлар


Скачать книгу

юрагидаги орзусига кўндаланг бўлганини сезиб қолиб, қаеридир жиз этиб кетди, аммо сир бой бермади.

      – Жуда яхши таклиф, – деди раис вакилга қараб. – Ошолол ота-боболаримиздан қолиб келаётган удум… Ҳозир бизни хижолатдан қутқарадиган удум… Жуда соз, ўғлим, жуда соз. Эртагаёқ бошлайсизлар. Нима дейсизлар?

      – Жуда маъқул гап.

      – Маъқул бўлганда қандай, – деди Соли оқсоқол ҳам гул-гул яшнаб. – Илгари подачилар қўлига сув қовоқ, елкасига халта осиб олиб уйма-уй: «Ошолол!» – деб юрарди. Биров қурут, биров ош, яна биров битта нон дегандек… топганини олиб чиқаверарди. Нонни халтага, овқатини идишга қуйиб олишарди. Эртага бошлайдиган бўлсаларинг битта пақир, битта каттароқ халта олиб олинглар…

      Тўра ич-ичидан хижолат бўлиб кетди. Таклифни қилишдан аввал тузукроқ ўйлаб кўрмаган экан. Буни қаранг: энди бир қўлига пақир, елкасига халта осиб, эшикма-эшик: «Ошолол!!»– деб қичқирадими? Гадойга ўхшаб-а? Кўрганлар нима дейди. Камола нима хаёлга боради? Ўл-а! Келиб-келиб топган гапинг шу бўлдими, демайдими? Буёғи қизиқ бўлди-ку!

      Тўра шу алпозда ичидаги гапини ташига чиқаролмай ўтирар, ўтирганлар бири олиб, бири қўяр, Тўранинг отасига тортганлигини мақташар, ҳалиги ўйлар билан унинг зил кетаётганини сезишмас эди.

      Улар шу алпозда ўтирганларида эшикдан қамчисини буклаб ушлаб олган Бойғози чўлоқ кириб келди. У ҳамма билан бир-бир сўрашди-ю, қўнғиз мўйловли вакилни танимади шекилли, сипогина қилиб: «Саломатсизба?» деб қўяқолди. Сўнг қўлтиғига қистириб олган бир даста газетани стол устига ташлади. Газета орасида туморча қилиб букланган тўрт-бешта хат ҳам бор эди. Тўра аввало, хатларнинг орасида бир букланиб елимланган хат борми, деб қаради. Хайрият, кўринмади. Чунки қишлоққа келган қорахатлар шундай бир вараққа ёзилиб, икки букланиб ёпиштирилган бўларди. Бошқалар ҳам, стол устига олиб келиб ташланган газета ва хатларга қўл чўзса куйдирадигандай, унга бир-бир қарашди-ю, индамай ўтираверишди.

      – Қани, сўйла, – деди раис Бойғози чўлоққа тикилиб.

      – Нени сўйлейин, оқсоқол? – деди Бойғози чўлоқ вакилга бир қараб олиб.

      – Нимани бўларди? Олиб борган одамларинг нима бўлди?

      – Одам кўп. Камасияга кирелмади. Эртега киреди, – деди у сал нафасини ростлаб.– Шиқитга шиғармаётир. Потирлатиб олиб жатир…

      Раис «ҳим» деди-ю, бироз сукут қилди.

      – Бизга ажратилган одамлар нима бўлди?

      – Олиб келдим, оқсоқол. Уш уй екен. Барлиғи ўн жон. Бўлинген жайларға ўрналастирдим, – деди Бойғози раисга ҳисоб бериб. Раис индамади, лекин унга маъноли тикилиб ўтираверди. Унинг нима маънода тикилганини Бойғози тушунди. – Ушеви қартанг. Басқалари жастер. «Абиржиғэн, қийналған»… ўрисша сўйлейди…

      «Абиржиған, қийналған». Ҳа, бундай пайтда, албатта, танасидан куч ёғилиб турган, кела солиб ишга тушиб кетадиган одамлар келмас эди. Урушнинг барча кулфати-ю, жабр-у жафосини чеккан, уй-жойидан маҳрум бўлган, мажруҳ аҳволда қолганлар, аксари қари-қартанглар, ишга яроқсиз ёш болалар келишарди. Албатта, бундай пайтда