Назар Юлдузхон

Мен кимман ёки мендаги “мен”


Скачать книгу

ўйлайман? Ўзимга нисбатан ва одамлар билан қилаётган муносабатларимда менга ким “ташаббускорлик” қилаяпти: ичимдаги шайтонми ёки Раҳмон?… Бир ўзингизни ташқаридан ана шундай кузатиб кўринг. Бу нарсалар ҳақида мушоҳада қилиш ислом оламида муҳосаба – виждонни тадқиқ қилиш, дейилади.

      “… ва ҳар бир жон (эгаси) эртанги кун (Қиёмат) учун нимани, қандай амални тақдим этганига қарасин!…” (Ҳашр сураси, 18- оят)

      “Унутмагилки, малак, нафс ва шайтон сендан айри ва сендан ташқари бир борлиқ эмасдир, билъакс улар сен, сен – уларсан. Шунингдек, ер, кўк, курсий, жаннат, жаҳаннам, ҳаёт, ўлим… ҳам сендан хорижда эмас, балки сенда мавжуд нарсалардир…” (Нажмиддин Кубро). Демак, “мен”да фаришталик ҳам мавжуд, нафс ва шайтонлик ҳам мавжуд. Ер, осмон, жаннат, жаҳаннам ҳам “мен”да мавжуд. Ўлим ва ҳаёт “мен”да мавжуд. Улар – мен, мен эса – улар… Бу қандай сир-синоат бўлди?..

      Охир-оқибат, одамнинг ўзи ҳақидаги мулоҳазлари, ўз камчиликларини кўриш, ўзи қилаётган ишининг моҳиятига ўзи баҳо бера олиш, ўзининг яратилишида ҳам ва унинг бу дунёни тарк қилишида ҳам қанчалик сир-синоатлар борлигини англашнинг ўзи сизни қалбан УЙҒОТАДИ. Бундай уйғониш одамни Илоҳий Нафасдан огоҳ этади, муҳаббатга ғарқ қилади, ўз “мен”лигини унутиб, энди қалбидаги Аллоҳ билан яшай бошлайди, унинг маънавий-руҳий олами энди Аллоҳ томон юксалиб боради.

      Биз одамнинг яратилиши ҳақида мушоҳада қилар эканмиз, ўзимизга қараб туриб, Аллоҳниниг Ҳикматини, Қудратини, Ҳақиқатини бир-биримизда қанчалик кўра оламиз? Нима учун фаришталар Одам сиймосида Аллоҳнинг Қудратини кўрган-у, биз ўзимиз бир-биримизда, муносабат қилганларимизда ана шу неъматни кўра олмаймиз? Дилимизда фаришталик хислати, нури бўлмагани учунми? Биз ўзимиз ҳақимизда нималарни биламиз? Ботинимизга ато этилган Руҳ нима? Руҳни илоҳий Нафас дейдилар. Биз буни қандай тушунамиз? Биз ўзимизнинг дилимиз, нафсимиз ҳақида ўйлаб кўрганмизми? Қалбимизга қулоқ тутиб унда нималар борлигини – Аллоҳнинг Нафасини ҳис қилганмизми? Биз ўз иймонимиз билан қандай муносабатдамиз? Унга ғубор тегмаслиги, кучга тўлиши саъй-ҳаракатимизда билинадими? Онгимиз, ақлимиз ҳақида нималарни биламиз? Қалб нима? Ўзимиз ҳақимиздаги саволларга жавоб топиш учун келинг, ўзимиз ҳақимизда бир оз тафаккур қилсак. Зеро, “Ўзини англаган Роббисини англайди…”

      ИНСОН БОТИНИДАГИ НЕЪМАТ

      РУҲ – ИЛОҲИЙ НАФАС

      “Эй инсон! Сен руҳингнинг тубларига қара! Ва ҳар нарсани у ердан изла! Сен барча нарсани ўзида жамлаган шундай бир Оламсанки, мен сенга лойиқ санони айтишдан ожизман…”

Жалолиддин Румий

      Ўзимизни қизиқтирган саволлар ҳақида фикр юритиш учун келинг, Одамнинг илк бор яратилиши тарихига яна бир бор, такроран назар солайлик: Аллоҳ оламни яратди, йўқ Ерни бор қилди, фаришталарни нурдан, жинларни тутунсиз оловдан яратди. Одамни эса тўрт унсурдан: сув, ҳаво, тупроқ ва оловдан яратди. Аллоҳ фаришталарга: “Мен одамни жарангли шаклга