Чингиз Айтматов

Танланган асарлар: Қиссалар


Скачать книгу

яқинидаги даралардан бирида юк машинасига қувиб етиб олдим. Бу «ГАЗ–51» машинаси эканлиги аниқ ёдимда. Тўғрироғи, қувиб етганим йўқ, унинг ўзи тўхтаб турган экан. Икки киши моторни текшириш билан овора эди. Улардан бири йўл ўртасига бамайлихотир чиқди-да, қўлини кўтарди. Йўлни тўсиб қўймаслик учун улардан ўтиброқ тўхтадим. Олдимга жиққа ҳўл брезент плаш кийган, бошига капюшон ёпинган киши келди. Ёши қирқларга бориб қолган, қўнғир мўйлови солдатчасига чўткасимон қилиб қирқилган, қовоғи солиқроқ, кўзлари эса мулойим тикиларди.

      – Йўл участкасига элтиб қўй, йигит, – деди у менга. – Мотор ишламай қолди, трактор келтирамиз.

      – Қайси участкага? – деб сўрадим. Чунки йўл тузатиш участкалари кўп эди, бундай участкалар деярли ҳар ўн беш йигирма километрда бўларди.

      – Дўландаги метеостанцияга етмасдан бир оз берироқдагисига.

      Метеостанция довоннинг энг баланд ерида, йўл тузатиш участкаси эса етти километрлар чамаси пастда, йўлдан сал четроқда, бурилишда жойлашган эди.

      – Ўтиринг, – дедим, – олиб бориб қўяман. Балки ўзимиз бирор иложини топармиз? – деб кабинадан чиқдим. Улар трактор деб то кеч киргунча сарсон бўлмасин учун бир амаллаб ёрдам бергим келди. Йўл тузатувчиларга азбаройи ҳурматим туфайли шундай қилгим келарди: ахир улар албатта биз учун заҳмат чекяптилар-да.

      – Нима ҳам қила олардинг, олов олмаётибди, – деди шофёр очиқ турган капотни бекитаркан, маъюслик билан. Бечора совуқ еб, жунжикиб, кўкариб кетибди. Бу ерлик шофёрлардан эмаслиги кўриниб турибди, пойтахтдан келаётган бўлса керак. У довдираб атрофга алангларди. Улар участкага Фрунзедан нимадир олиб келишаётган эди. Нима қилиш керак? Миямга бир қизиқ фикр келиб қолди. Аввал довонга бир қараб қўйдим. У ёқда ҳавонинг авзойи бузуқ, булутлар пастлаб сузарди. Ниҳоят бир қарорга келдим. Ўйлаган фикрим жуда зўр бўлмаса ҳам мен учун ўша пайтда ғоят катта революцион воқеа бўлиб кўринган эди.

      – Тормозинг жойидами? – деб сўрадим шофёрдан.

      – Ана холос… тормозсиз юриб бўладими! Мотор ишламаяпти деяпмиз-ку сенга!..

      – Троссинг борми?

      – Хўш, бўлса-чи!

      – Буёққа келтир, машинамга ула.

      Иккаласи ҳам жойларидан жилмай, ишонқирамагандек менга тикилиб туришарди.

      – Нима бало, ақлингдан оздингми? – деди шофёр секингина.

      Характерим шунақа, билмадим, бу яхшими, ёмонми. Бироқ бундан қатъи назар, миямга бир фикр келдими, бўлди, куйиб-ёниб кетсам ҳам барибир уни амалга оширмагунча қўймайман.

      Мен шофёрга ялиниб-ёлвора бошладим.

      – Жон дўстим, кел, улай қолайлик? Худо урсин, етказиб қўяман.

      – Қўйсанг-чи! – деб қўл силтади у. – Нима, бу ерда шатакка олиш мумкин эмаслигини билмайсанми. Буни ўйламай ҳам қўя қол. Бор, йўқол, йўлингдан қолма!..

      У гўё энг муҳим ва энг катта илтимосимни рад қилгандек, шунақаям алам қилдики менга.

      – Эҳ, эшшак, қўрқоқ! – деб машинамга қараб юрдим. – Қани, юринг, кетдик! – деб чақирдим мўйловли кишини. Кейинроқ билсам,