Камолиддин Мухторов

Намоз ўқишни биласизми?


Скачать книгу

авоб: “Дин” сўзи арабчада “илоҳий қудратга ишонмоқ” деган маънони билдиради. Инсон фитратан сиғинишга мойил яратилган. Шунинг учун ҳам ер юзида ҳамма замонларда, ҳамма маконларда дин тушунчаси мавжуддир.

      Савол: Ислом қанақа дин?

      Жавоб: “Ислом” сўзи “итоат, бўйсуниш” маъноларини билдиради. Муборак динимиз яккахудоликка асосланган энг сўнгги илоҳий диндир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасининг 3-оятида марҳамат қилади:

      Маъноси: "Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи айтиб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган ва йиртқич ҳайвон (қисман) еган (ҳайвонлар) сизларга ҳаром қилинди, илло (шаръан) сўйганингиз (ҳалолдир). Яна, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўшти) ва фол чўпларидан қисматингизни исташингиз (ҳам ҳаром қилинди). Бу ишингиз фосиқликдир. Бугунга келиб, энди кофирлар динингиз (мағлубияти)дан ноумид бўлдилар. Шунинг учун улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз! Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим. Кимки, гуноҳга мойиллигидан эмас, балки очарчиликда (мазкур ман этилган нарсалардан ейишга) мажбур бўлса, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир".

      Савол: Қуръон қандай китоб?

      Жавоб: “Қуръон” сўзи арабча бўлиб, “қироат қилиш” деган маънони билдиради. Қуръони Карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида Жаброил алайҳиссалом воситасида нозил бўлган илоҳий Китобдир. Бу муқаддас Дастур ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 2–4-оятларида шундай марҳамат қилади:

      “Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, улар ғайбий хабарларга (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. Яна, улар Сизга ва Сиздан илгари (ўтган пайғамбарларга) нозил қилинган нарсаларга (илоҳий китоб ва саҳифаларга) иймон келтирадиган ҳамда охиратга (қиёмат кунига) қатъий ишонадиганлардир”.

      Қуръони Карим 114 та сура, 77934 та калима ва 321180 та ҳарфдан иборат буюк Китобдир.

      Савол: Фарз нима?

      Жавоб: Фарз Аллоҳ таоло амридир. Яратган зотнинг буйруғини сабабсиз кечиктириш ёки бажармаслик катта гуноҳ саналади. Инкор қилган киши эса диндан чиқиб, кофир бўлади. Аллоҳ асрасин!

      Савол: Вожиб нима?

      Жавоб: “Вожиб” дегани “мажбурият” маъносини англатади. Демак, муқаддас динимизда бажарилиши шарт бўлган амалларга вожиб деймиз. Вожиб амалларни бажармаган киши гуноҳкор бўлади.

      Савол: Суннат нима?

      Жавоб: “Суннат” арабчада “одат, йўл” деган маъноларни билдиради. Динимизда эса улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ва одатларини биз суннат деб атаймиз. Биз Пайғамбаримизга эргашсак, у зотнинг суннатларига амал қилсак, буюк саодатга, савобга эга бўламиз. Энг асосийси, Қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўламиз.

      Савол: Мустаҳаб нима?

      Жавоб: Мустаҳаб – қилса савоб, қилмаса гуноҳкор бўлмайдиган ихтиёрий амаллардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзи амалларни қилганлар, баъзан уни тарк этганлар. Демак, бу масалада ҳам Жанобимизга эргашсак, мутобаат қилсак, фойдадан холи бўлмайди.

      Савол: Мубоҳ нима?

      Жавоб: Кундалик ҳаётимизда ўз эҳтиёжимиз учун қилаётган ишларимиз мубоҳдир. Яъни, бу ишларимиз ҳам албатта ҳалол бўлиши керак. Ҳалол йўл билан тирикчилик қилиш, ҳалол овқат ейиш, ёмон гапларни гапирмаслик ва ҳоказо. Ҳалолликнинг энг охирги чегараси мубоҳдир. Бу “чегара”дан пастга тушиш қораланади.

      Савол: Макруҳ нима?

      Жавоб: Макруҳ амал динимизда қораланади. Бундай амаллардан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Зеро, динимизда ҳар бир ибодатнинг фарзи, вожибию суннатлари бўлгани каби унинг макруҳлари ҳам бор. Мисол учун, намозни кўзни юмиб ўқиш, бош кийимсиз ўқиш сингари ҳаракатлар макруҳ саналади.

      ИСЛОМ ДИНИНИНГ БЕШ УСТУНИ

      Савол: Ислом динининг нечта рукни бор?

      Жавоб: Бешта.

      Савол: Қандай рукнлар?

      Жавоб: Биринчиси иймон!

      Савол: Иймон нима?

      Жавоб: Иймон Аллоҳ таолодан бошқа илоҳ йўқлигини ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ Пайғамбар эканини, тил билан айтиб, дил билан тасдиқ этишдир.

      Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг расулидир”.

      Маъноси: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу