«Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилади: «Бандаларимнинг одамлар кўзи тушадиган барча амаллари (намоз ўқимоқлари, хайр-эҳсон қилмоқлари, закот бермоқлари) ўзлари учундир, тутадиган рўзалари эса, Мен учундир, бинобарин унинг мукофотини ҳам Мен – Ўзим бераман», – дейди Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло.
Аёллар Рамазон ойида ҳайзли ёки бўлмаса нифосли бўлиб қолсалар, поклангач, бир кунига бир кун рўзанинг қазосини тутиб берадилар.
Савол: Динимизнинг тўртинчи рукни нима?
Жавоб: Закот бериш.
Савол: Закот нима?
Жавоб: “Закот” сўзи луғатда “тозалаш”, “поклаш”, “ўсиш” деган маъноларни англатади. Закот 2-ҳижрий санада фарз қилинган амалдир. Закот динимизда молиявий ибодат саналади. Бойлиги нисобга етган мусулмонлар ҳар йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз. Бу ибодат балоғатга етган, оқил, ҳур ва моли нисобига етган мусулмонларга фарздир. Аллоҳ таоло “Нур” сурасининг 56-оятида марҳамат қилади:
“(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз”.
Савол: Исломнинг бешинчи устуни нима?
Жавоб: Ҳаж қилиш.
Савол: Ҳаж нима?
Жавоб: “Ҳаж” сўзи арабчада “қасд қилмоқ” деган маънони билдиради. Ҳаж ҳижрий 9-йилда фарз бўлди. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасининг 97-оятида марҳамат қилади: ﻪِﱠﻠِﻟَ
“Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимдаким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир”.
Демак, бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.
ТАҲОРАТ ҲАҚИДА
Савол: Таҳорат ҳақидаги саволларимизни қазои ҳожат одобларидан бошласак. Зеро, муқаддас динимизда ҳар бир ишнинг ўз одоби бор. Шундай эмасми?
Жавоб: Албатта, динимизда ҳар бир амалнинг чегараси бор, одоби бор. Жумладан, қазои ҳожатнинг ҳам. Мусулмон киши ҳожатхонага киришда ушбу дуони ўқийди:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис».
Маъноси: “Эй Аллоҳ! Мен Сендан эркак ва аёл нопок жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”.
Ҳожатхонага чап оёқ билан кирилади ва ўнг оёқ билан чиқилади. Чиқаётганда эса бу дуони ўқийди:
“Ғуфроонака”.
Маъноси: “Аллоҳим! Мағфиратингни сўрайман”.
Савол: Ҳожатда қай тариқа ўтирилади?
Жавоб: Бунинг бир қанча одоблари бор:
– ҳожатхонага ялангбош кирилмайди;
– қиблага қараб ёки қиблага орқа ўгириб ўтирилмайди;
– ой ёки қуёшга қараб ўтирилмайди;
– оқар сувга ҳожат чиқарилмайди;
– бировлар билан гапирилмайди;
– хаёл суриб узоқ ўтирилмайди;
– Аллоҳ ёки Пайғамбар алайҳиссалом номи зикр қилинмайди.
Савол: Ҳожатдан сўнг тозаланиш борасида нималар дейиш мумкин?
Жавоб: Ҳожатдан кейинги тозаланишни