Камолиддин Мухторов

Намоз ўқишни биласизми?


Скачать книгу

олдига бориб: «Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», – дедилар.

      Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, уларнинг сувлари ҳам йўқ»,– деди.

      Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганлари учун мен қимирлай олмасдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди: «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар» (Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).

      Савол: Таяммум қай тартибда адо этилади?

      Жавоб: Аввало, ният қилинади. Таяммум қилишда таҳорат билан ғуслни қўшиб ният қилиш ҳам мумкин. Тартиби эса қуйидагича:

      1. Ният.

      2. Кафтларни тоза ер жинсига: тупроқ, тош ва шунга ўхшаган нарсаларга бармоқлар озгина очиқ ҳолатда бир урилиб, юзга масҳ тортилади. Масҳ шундай бўлиши керакки, таҳорат олганда юз қай тариқа ювилса, масҳ ҳам юзнинг ҳамма қисмига тегиши керак.

      3. Кафтлар иккинчи марта ер жинсига урилиб, аввал ўнг қўлга, сўнгра чап қўлга тирсаклари билан қўшилган ҳолда масҳ тортилади.

      Савол: Таяммум қачон бузилади?

      Жавоб: Таҳоратни бузадиган ҳамма ҳолатлар таяммумни ҳам бузади. Шунингдек, сувсизлик туфайли таяммум олган кишининг сувга етиши билан таяммуми кетади.

      АЁЛЛАРГА ХОС НОЗИК МАСАЛАЛАР

      Савол: Аёлларнинг ҳайз ҳолати нима?

      Жавоб: Балоғатга етган қизларда, аёлларда ҳар ойда энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун давомида бачадонидан келиб турадиган қонга ҳайз дейилади. Улар учун бу кунлар ҳайз кунлари ҳисобланади.

      Савол: Аёллар ҳайз кунларида қай тариқа ибодат қиладилар?

      Жавоб: Аёллар ҳайз кунларида ибодат қилолмайдилар. Жумладан, уларга ҳайз кунларида:

      – намоз ўқиш;

      – рўза тутиш;

      – масжидга кириш;

      – Куръон ўқиш;

      – Каъбани тавоф этиш;

      – жуфти билан жинсий алоқада бўлиш сингари амаллар тақиқланади.

      Савол: Ҳайз кунларида ўқиёлмаган намозлари, тутолмаган рўзалари нима бўлади?

      Жавоб: Улар бу кунларда ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, аммо рўзасининг қазосини тутишади.

      Савол: Нега намозининг қазосини ўқимай, рўзасининг қазосини тутадилар?

      Жавоб: Чунки рўза улуғ ибодат бўлиб, у бир йилда бир марта келади. Рўзанинг савобини тўлиқ топиш учун шариятимиз аёлларга қазосини тутиш имконини берган.

      Савол: Аёллар нифос ҳолатида қандай йўл тутишади?

      Жавоб: Ҳа, ҳар бир аёл туққанидан кейин қирқ кунгача нифос ҳолатида бўлади. Яъни, бу кунларда аёл бачадонидан