Аҳрор Аҳмедов

Кўҳинур


Скачать книгу

ўз ҳукмдорига шундай сатрларни ёзиб жўнатди: «Бу ғаройиб олмос аввалбошда Деҳли императорлари хазинасидан жой олган; кейин Эрон шоҳи Нодиршоҳ Ҳиндистонни забт этгач, унинг қўлига ўтган. У ердан Кобул шоҳлари тасарруфига ўтган, ундан сўнг махарожа Ранжит Сингҳ томонидан шаҳзода Шоҳ Шужодан тортиб олинган. Кўҳинурга Ҳиндистонни фатҳ этишимиз рамзи сифатида қараш мумкин. Ҳиндистон Бош волийси ушбу олмос ниҳоят Сизнинг тожингизда ўз ўрнини топганидан мамнун эканини билдиради».

      Бироқ, бу олмосга ўз эгасига омадсизлик келтирадиган тош сифатида қараб, ирим қилишгани учунми, билмадим, унга ўша даврдаги ҳукмдор қироличанинг тожини безаш насиб этмади. 1851 йилда Лондонда ўтказадиган улкан кўргазмага қўйилгандан кейин уни кесиб, қайта ишлов берилди ва қиролича Викториянинг бош кийимларидан бирига, кейинроқ қиролича Мариянинг тожига ва ниҳоят, 1937 йилда ҳозирги қиролича Елизавета II нинг онаси Елизавета I нинг тожига қадалди.

      Бугунги кунга келиб, ушбу олмосни дунёдаги энг катта ва энг гўзал олмос, деб аташ ўринли бўлмайди. Кейинги даврларда топилган қимматбаҳо тошлар, яъни ҳозир Британия ҳукумати хазинасида сақланаётган «Гуллинан» (Африканинг улкан юлдузи) деб номланган олмос, Париждаги Лувр музейи экспонатлари қаторидан жой олган «Регент» деб номланган олмос, Москва Кремлидаги Олмос фондида сақланаётган «Орлов» каби олмос ҳам ҳажман, ҳам таратаётган ёғдуси билан Кўҳинурдан анча катта ва жозибадор кўринишга эга. Лекин Кўҳинур бошқа қимматбаҳо тошларга нисбатан анча бой саргузаштларга гувоҳ. Унинг ҳар бир қирраси алоҳида товланиб, улуғвор ранг таратади. Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва Британия тарихининг ранг-баранг ва ғаройиб, ёрқин саҳифаларини, бу жараёнда иштирок этган кишилар ҳаётининг энг муҳим ва ҳайратланарли жиҳатларини акс эттириб туради.

      Кўҳинур Англияга олиб кетилгандан кейин турли муаллифлар унинг келиб чиқиши ҳақида ҳар хил уйдирмалар тўқидилар. Баъзилар унинг келиб чиқишини ер юзида ҳаёт пайдо бўлган даврга олиб бориб тақасалар, бошқалари бу олмоснинг топилишини Бобурнинг Ҳиндистонга келиши билан изоҳлайдилар. Яна бошқа бир тарихчилар уни Шоҳ Жаҳон ҳукмдорлиги пайтига боғлайдилар.

      Бу олмос ўша «Маҳабҳорат» эпоси қаҳрамони Каран ва Аржуннинг билагузугидаги олмосми? Ёки кўпчилик тарихнавислар ва минералогия мутахассислари таъкидлаганидек «Бобурнинг олмоси»ми? Эҳтимол, у француз сайёҳи ва заргари Жан-Баптист Тавениер 1665 йилда Аврангзеб саройида кўрган «Буюк Мўғул» (Бу хато ибора ишланмай қабул қилинган – «Буюк Бобур» деб тўғри шаклда таърифланмаган) деб номланган қимматбаҳо тошдир?

      Ҳали-ҳануз бу борада ечилмаган тахминлар кўп. Биз бу қимматбаҳо тош тарихи ҳақида 1739 йилдан эътиборан сўз юритишимиз мумкин. Зотан унинг тарихи анча илгариги даврга, яъни «Буюк бобурийлар» номи билан танилган темурийлар сулоласи вакили Бобуршоҳнинг Ҳиндистонга келиши билан бошланганига шубҳамиз йўқ. Кўҳинур олмоси ҳақида биринчи бор унинг «Бобурнома» асарида сўз боргани учун воқеалар ривожини ўша вақтда Кобул