томонида икки дарё – Сирдарё ва Амударё (Оксус) ўртасидаги ҳудуд Мовароуннаҳр деб аталар ва унинг пойтахти беқиёс гўзал шаҳри азим Самарқанд эди. Самарқанд, Бадахшон ва Кобулда Бобур мирзонинг учта амакиси ҳукмдорлик қиларди. Улар орасида Бобур мирзонинг учинчи амакиваччаси, Ҳирот ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро темурий шаҳзодалар ичида энг қудратлиси ва уларнинг сардори эди. Улкан қудрат ва маданият соҳиби, иқтидорли шоир Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни темурийлар уйғониш даврининг марказига айлантирди. Бу ерга ҳомий қидирган шоирлар ва рассомлар, меъморлар ва санъаткорлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб оқиб келардилар.
Фарғонанинг шарқий қисмида шимоли-ғарбий ҳудудда Бобур мирзонинг она томонидан қариндошлари – Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхон авлодига мансуб мўғул хонлари бўлмиш тоғалари ҳукм юритар эдилар. Улардан бири кўчманчилик турмуш тарзини ўтроқ ҳаётга алмаштирган тоғаси Маҳмудхон Тошкентда ҳукмдорлик қиларди. Қир-адирлар ва кенг яйловларда, ўтовда яшашга кўникиб кетган иккинчи тоғаси Аҳмадхон Хитой чегараларига яқин бўлган кенг водийда истиқомат қиларди. У турмуш тарзи даштий характерга эга бўлган, тили дағал, муомаласи қўпол киши бўлиб, қиличбозликдаги маҳорати билан рақиблари қалбига даҳшат соларди.
Ва ниҳоят, Тошкентнинг шимолий қисмидаги ҳудудда Чингизхоннинг неваралари авлодига мансуб бўлган, даштий ўзбеклар сардори Муҳаммад Шайбонийхон ҳукмронлик қиларди. У кейинроқ Бобур мирзонинг ашаддий душманига айланди.
Ҳиндистондаги темурийлар сулоласининг бўлажак асосчиси Бобур мирзо ана шундай мураккаб муҳитда яшаб вояга етди. Унинг ақлий ва жисмоний қобилияти юксак эди. Бу қобилият намуналари унинг жанг майдонларидаги жасорати ва ижодий фаолиятида тўлиқ акс этган. Унинг машҳур «Вақое» ёхуд «Бобурнома» асарида баён қилинган ҳикоялар саргузаштларга тўла воқеаларга бойлиги, самимийлик билан равон тилда баён қилиниши туфайли дунё аҳлини ҳали ҳануз ҳайратга солиб келади.
1494 йилнинг июнь ойида Бобур мирзо фалокат натижасида ҳалок бўлган подшоҳ отасининг тахтини эгаллайди. Ўшанда у эндигина ўн бир ёшга тўлган эди. Отамерос тахт ўша пайтда таҳликали ҳолатда эди. Шаҳзода тахтга чиқиши билан мўғулий ва темурий сулолага мансуб қариндошлари, яъни амакилари ва тоғалари «замона зўрники» қабилида тиш-тирноғигача қуролланган қўшин билан Бобур мирзонинг мўъжазгина мамлакатига таҳдид сола бошладилар.
Ҳаётининг кейинги йилларида тахтни асраб қолиш учун Бобур мирзо амакилари ва тоғалари ҳамда укаларига қарши жанг олиб боришига тўғри келди. Ашаддий душмани ва даҳшатли рақиби Шайбонийхонга қарши эса уч марта – 1497, 1500 ва 1512 йилларда Фарғона тахтини сақлаб қолиш учунгина эмас, балки Самарқанд тахти учун бўлган шиддатли жангларда кураш олиб борди. Самарқанд буюк бобокалони Амир Темур салтанатининг афсонавий пойтахти бўлиб, унинг тахтини эгаллаш Бобур мирзонинг ушалмас орзусига айланиб қолган эди. Бу орзу уни дам-бадам безовта қилиб турарди.
Ўша йиллар Бобур мирзо ва унинг садоқатли ҳамроҳлари учун гоҳ бахт кулиб