Салом Муҳаммад

Катта хонадон 2


Скачать книгу

чеккасида ҳеч нимага аралашмай, жуда хомуш ўтирган Одил бобо эҳтимол шулар ҳақида ўйлаётгандир, балки кампирини авайламагани учун ўзини ҳам бир жиҳатдан айбдор санар? Эҳтимол шу ўйлар билан бандлиги боис келувчиларни у қадар пайқамай қолаётир…

      Шуни сезган каби Баҳриддин отасининг ёнига секин юриб келди-да, гўё тасалли берган каби:

      – Отажон, онам азоблардан қутулдилар, – деди. У ўз гапини чуқурроқ ўйлаб олмаган эди. Буни ҳар хил маънога йўйиш мумкин эди. Аммо оқ кўнгил, меҳр-оқибатли Баҳриддиннинг ҳозир таъналар қилишдан жуда йироқлигини сезиб турарди ота. Шу боис унинг жавоби ҳам айни ўрнига тушди:

      – Бу ялғончи дунёда яшашни ўзи ҳам азоб, ҳам ширин, бачам. Локин, ҳеч кимни ўлгиси кемайди.

      – Бизани ҳузуримизни кўрмай кетганлари яхши бўлмади-да, ота.

      – Аттанг… Онанг ёш кетди – индигина олмиш тўртдан ошувди…

      – Хафа бўлманг, дугонамни умри қисқайкан, – дарвозадан кириб келган ғўла, юзлари думалоқроқ, қип-қизил, ҳали анчагина тетик, шиддаткор Кайвони хотин ҳамдардлик билдирди.

      – Ночормиз, бандасини қўлидан ҳеч нима келмайди.

      – Ўшани денг, Носирим ҳаммасини гапириб берди, эсиз, эсиз, – Кайвони бош чайқадию ўзига яқинлашиб, салом берган Нуриддинни бағрига олди. – Кўп уринибсилар. Умри тугаган экан-да, айланай.

      – Ғафлатда қолдик, холажон, – Нуриддин овозини кўтариброқ йиғлади. – Уринишимизни кеч бошлабмиз.

      – Ундай деманг, айланай, жўрайиз ҳам қараб ўтирмади, ўрнизни билинтирмади.

      – Ажал кегандан кейин ҳеч ким сақлаб қололмайди, бачам, – деган отасининг овозида ҳам титроқ бор эди.

      – Рост айтасиз, тоға… – дедию Кайвони бир дам ўйланиб олгач, сўзини давом эттирди. – Асли дугонамга кўз тегди.

      – Кўз? – Нуриддин сергакланди. – Заифгина вужудларининг нимасигаям кўз тегади, холажон?

      – Йўўқ, айланай, Шамси дугонам келган куни заиф эмасиди. Ранггиям қип-қизил, ўзиям гужумдайиди. Ўтган жума кунини айтаман-да, аммаваччайиз битган ҳовлисига атаб, Хатми Қуръон ўтказди. Пешинда аёллар йиғилдик.

      – Онам ўшанга бордиларми?

      – Э-ҳе, боришам гапми? Бунақа очилиб-сочилганини аввал ҳеч кўрмавдим. Шамси мунақа гапдон эмасида, ҳаммани оғзига қаратди.

      – Ростданми?

      – Ҳа, айланай, ишонинг, сал-пал тортиниб қўл чўзган аёлларни уялтирди.

      – А? Қандай? – энди Одил бобо ҳам қизиқсиниб сўради.

      – “Сизларминан етти ой кўришмадик, ҳаммайизни жуда соғиндим. Шу учун қўлминан эмас, қучоқлашиб, ўпишиб кўришайлик”, деб, ҳар биттамизни бағрига босганини кўрсайиз… Бу ёққа келаётганимда шу қилиқлари кўзимдан ўтиб: “Э, бевафо дунё, ўшанда биза билан видолашганакан-да”, дедим ўзимга, – Кайвони аёлнинг кейинги сўзлари йиғи аралаш эшитилди.

      – Хатмдан келиб, кеча, шанба эрталаб қилган ишларига нима дейсиз, Кайвони?

      – Ҳали иш ҳам қилдиларми?

      – Иш бўлиб, иш-ку эмас, локин ўзига иш орттириб юрарди-да,