Салом Муҳаммад

Катта хонадон 2


Скачать книгу

нозиктаъб Ҳилоланинг ҳужумларидан ҳимоя қилади. Келинини тозаликка, саранжом-саришталикка ўргатмайди. Одил бобо ўқувчида салбийроқ таассурот қолдиради. У, катта оиладаги бирор жиддий муаммони ҳал этишда деярли қатнашмайди. Ёзувчи эҳтимол уни мураккаб характерли қилиб кўрсатишни мўлжаллагандир? Шу маънода Одил бобо кампири вафот этганида унинг соғлиғини асрашга унча эътибор бермагани учун ўзини айблаб, афсусланади. Шу тафсилот Одил бобони бир оз оқлайди.

      Ёзувчи, аввал айтганимиздай, Шамсия онанинг дафн маросимига доир жараёнларни, расм-русумларни муфассал тасвирлайди. Бу тасвирлар ўзбек китобхони учун, агар роман чет тилларга таржима қилинса, хорижий китобхонлар учун ҳам қизиқарлидир.

      Жаҳон адабиётида барча оилавий романлару қиссаларда бир ёки ўзаро боғлиқ бир неча оилаларга мансуб қаҳрамонларнинг тақдири орқали жамият ҳаётидаги ижтимоий муаммолар ёрқин акс эттирилади. Чарльз Диккенснинг “Антиқа буюмлар дўкони”, “Домба ва ўғли”, Жон Голсуорсининг “Фарсайтлар достони”, Бальзакнинг “Ёшлик иксири”, “Горио ота”, “Евгения Гранде”, Густав Флобернинг “Бовари хоним”, Лев Толстойнинг “Анна Каренина” романларида оила тақдири, турли оилаларнинг ўзаро алоқадорлиги, қаҳрамонларнинг характерларини очувчи воқеа, қилмишлар, характерлар, мақсадлар, дунёқарашларнинг бир-бирига сабаб ва оқибатли боғланишлари бадиий асар сюжети поэтикасини ташкил этади. Ч. Диккенс ўзининг “Антиқа буюмлар дўкони” асарида пасткаш, разил, олчоқ одамларнинг найранглари сабабли софдил, маънавий гўзал, чин инсонларнинг азоб чекишларини ёрқин бўёқларда чизади. Бальзакнинг “Горео ота” романида олчоқ фарзандлари, дабдаба ва ҳашаматни севадиган қизлари мерос талашиб, отани ташландиқ ҳолга туширганлари акс эттирилади. Сервантеснинг “Дон Кихот” романи руҳида қиз орзу қилган вафодор, фидойи ошиқлар замони ўтмишда қолганини, энди заминда бачкана, енгилтак, вафосиз, сотқин эркаклар замони келганини тасвирлайди. Лев Толстойнинг “Анна Каренина”си ҳам эҳтиросли аёл ва совуққон эркак оиласида бахт ва шодлик йўқлиги, севгини орзу қилган аёл Аннанинг вафосиз, енгилтак ошиқ княз Вронский томонидан таҳқирланиши, шу асарда ифодаланган бошқа бир оиланинг эҳтиросли қизи Кити ҳам вафодор мулкдор, далада деҳқонлар қаторида ишловчи Левинни (бу сиймода Лев Толстойнинг ўзи акс этган) эмас, енгилтак Вронскийни яхши кўриши, умуман, гўзал ва шўх аёллар яхши одамни танлай олмаслигини кўрсатиб беради.

      Муҳаммад Салом романида бу масалада аҳвол бошқачароқ. Ҳилола жуда бой-бадавлат ва шон-шуҳратли бўлмаса ҳам, соф виждонли, оддий йигит Дониёр билан учрашиб юради. Дониёр Ҳилолани севади, аммо баъзи енгилтак йигитлардай ўз ошиқлиги хусусида тўлиб-тошиб гапирмайди, фақат тез-тез қизни кўришга, кўпроқ бирга бўлишга интилади. Ҳатто, совчи юборишга рухсат сўрайди. Қиз розилик билдиради. Лекин йигит юборган совчилар Одил отага эмас, аҳмоқ келин Карамгулга учрайдилар. У эса Ҳилоладан доимо дакки эшитгани боис, қиз бошқалар билан