Светлана Алексиевич

Чернобиль таваллоси


Скачать книгу

кетардим. Ёнида бўлардим. (Тўсатдан жилмаяди.) Кетишнинг нима кераги бор? Шу ер яхши! Ҳамма нарса ўсяпти, гуллаяпти. Чивиндан тортиб ҳайвонларгача, ҳаммаси яшаяпти.

      Сиз учун ҳаммасини эслайман… Самолётлар учгани-учган. Ҳар куни. Бошимиз узра пастгина учади. Реакторга томон учишади. Станцияга. Бирин-кетин. Бизда эса – эвакуация. Кўчириб кетиш. Уйларга бостириб киришади. Одамлар беркинади, яшириниб олади. Ҳайвонлар ўкиради, болалар йиғлайди. Уруш! Қуёш эса нур сочмоқда… Мен ўтириб олганман, уйдан ташқарига чиқмайман, тўғри, эшикни қулфлаб олмаганман. Аскарлар эшикни тақиллатишди:

      – Ҳа, онахон, йиғиштирдингми?

      – Қўл-оёғимни мажбурлаб боғлайсизларми?..

      Улар жим туришди, кейин кетиб қолишди. Ёшгина, навқиронгина йигитлар. Болалар! Кампирлар уйлари олдида тиззалари билан судралдилар… Илтижо қилдилар… Аскарлар эса аввал бирининг, кейин бошқасининг қўлидан тутиб, машинага судрадилар. Мен пўписа қилдим, ким менга қўлини теккизса, кучини кўрсатса, ҳассамдан жазосини олади! Қарғадим! Жуда қаттиқ қарғадим! Йиғлаганим йўқ. Ўша куни бир томчи ҳам ёш тўкканим йўқ.

      Уйда ўтирибман. Гоҳ бақир-чақир бўлади. Бақириқ! Кейин жимлик чўкади… Тинчланишди. Ўша куни… Биринчи куни умуман уйдан чиқмадим…

      Кейин айтиб беришди: одамлар саф бўлиб борган. Ҳайвонлар ҳам қаторасига кетган. Уруш!

      Чолим ҳикоя қилишни севарди, айтардики, инсон ўқ отади, ўқни Худо олиб боради. Кимнинг тақдири қандайлигини Худо билади! Бу ерни ташлаб кетган ёшларнинг ҳам баъзилари ўлиб бўлди. Ўша янги жойда ўлди. Мен эса ҳассамга таянаман – юрибман. Боши берк кўчага кириб қолгандекман. Зерикиб кетаман, йиғлайман. Қишлоқ бўм-бўш… Ҳар хил қушлар учади… Учади… Шохдор буғу бўлсаям келса эди… (Йиғлайди.)

      Ҳаммаси эсимда… Одамлар кетишди, аммо мушук ва итларини ташлаб кетишди. Биринчи кунлари қишлоқни айланиб ҳамма мушукларга сут қуйиб бердим, кучукларга бир парчадан нон улашдим. Уларнинг ҳар бири ўзи яшаган уйнинг олдида турар ва уй эгаларининг қайтишини кутарди. Одамларни узоқ кутишди. Мушуклар очлик зўридан бодринг еди… Помидор еди… Кузгача қўшнимизнинг эшиги олдидаги майсаларни ўрдим. Тўсиғи қулаб тушди, уни тиклаб қўйдим. Одамларни кутдим… Қўшни кампирнинг кучукчаси бор эди, лақаби – Қўнғизча. “Қўнғизча, – ёлворардим унга, – агар биринчи бўлиб одамларни кўриб қолсанг, мени чақир.”

      Оқшом туш кўраман, мени кўчиришаётган бўлади… Офицер бақиради: “Онахон, энди ҳаммасини ёқиб юборамиз ва кўмиб ташлаймиз. Чиқ!” Кейин мени қаёққадир олиб кетишади, нотаниш жойларга. Тушунарсиз. У шаҳарга ҳам, қишлоққа ҳам ўхшамайди. Ер ҳам эмас…

      Бир воқеа бўлди… Яхши мушукчам бор эди. Васька дердик. Қишда оч қолган каламушлар ҳужум қилишди, улардан қутулиш қийин эди. Кўрпанинг тагига ҳам суқилиб киришарди. Ёғоч хумда дон бор эди, уни ҳам тешишди. Шу Васька қутқариб қолди… Васкасиз ўлиб кетардим… У билан гаплашамиз, бирга тушлик қиламиз. Бир маҳал Васька йўқолиб қолди… Эҳтимол, оч-наҳор итлар ҳамла қилган