Сирожиддин Саййид

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)


Скачать книгу

ювиб турмаса.

      Ўзинг инсоф бер, Худойим,

      Камол топсин боласи.

      Пок ва тоза бўлсин доим

      Унинг кўнгил косаси.

2007

      ВАТАН

      Ерда ҳам тил бордир,

      Тунлар қовушиб,

      Дилга айланадир яхлит жон ва тан.

      Элликқалъалардан келса товушинг,

      Товушларинг келса Тупроққалъадан.

      Тупроққалъалардан келар товушинг,

      Товушларинг келар Элликқалъадан.

      Мен ҳам бир қўрғондай кетгум қоришиб

      Улуғ қўрғонлардан яралган Ватан.

2007

      ДАРЁ

      Ким шамол,

      Ким отда учиб елишди,

      Пешинми, шом чоғи ва ё эрталаб,

      Шеърият шаҳрига кириб келишди.

      Мен Тўполондарёни келдим етаклаб.

      Сеҳрли бу шаҳар,

      Гўзал бу шаҳар,

      Ваъда айлар эди жозиб эртаклар.

      Зангор дарвозасин очиб бир саҳар,

      Мен Тўполондарёни кирдим етаклаб.

      Бир пайтлар ҳазрати Хизрлар янглиғ

      Кезган устозларнинг қутлуғ макони.

      Тўтилар юрарди вазирлар янглиғ,

      Мен юрдим етаклаб Тўполондарёни.

      Нозик гулойимлар ташбеҳлар узиб,

      Чалғитиб юрарди ўнгу рўёни.

      Тонгги кўчаларнинг сукутин бузиб,

      Етаклаб келдим мен Тўполондарёни.

      Ярим ошқозони йўқ булбул билан

      Дўст тутиндик кейин тўшаб бўйрони.

      Мен унга термулдим,

      У менга дилтанг:

      Нима қилсак экан Тўполондарёни?

      Улуғ уммонларнинг товуш, сасига

      Дил бериб, ўргандик назмий дунёни.

      Сўнгра Ёзувчилар уюшмасига

      Етаклаб келдим мен Тўполондарёни.

      Ҳайъат қабулига кирдик сўнг секин,

      Ҳайъат бизга, биз ҳам ҳайъат ҳайрони.

      – Сизни қабул қилдик майлига, лекин

      Нима қилсак экан Тўполондарёни?

      Уйли-жойли бўлди шоирлар қатор,

      Шеър ахир кўнгилнинг эрка жайрони.

      Бизнинг ҳам энди ўз рўзғоримиз бор,

      Нима қилсак экан Тўполондарёни?

      Шеърият, шеърият –

      Ёддир, фарёд ҳам,

      Не зотлар дил аро ёш олиб кетди.

      Мен олиб келганим тошқин дарё ҳам

      Бир тонг хайрлашмайин бош олиб кетди.

      Балки чидолмади ҳасадгўйлару

      Мен таништирганим дўсту ёрларга.

      Бир-бирин кўролмай юрган кўзлару

      Кўнгли қаролар ҳам ичи торларга.

      Лойқа давралардан ғамларга тўлди,

      Кетди. Йиллар ўтди. Ўзгарди замон.

      Бугун Тўполондарё сувомбор бўлди,

      Мен уни етаклаб юрибман ҳамон.

2007

      ОДАМ

      Адам даштидаги Одам,

        Адам надир? Одам надир?

      Адам – йўқлик дегани ҳам

        Одам – о, дам деганидир.

      Ўтар-кетар ёзу қишинг,

        Ҳаёт боринг олар фақат.

      Бу дунёда гўзал ишинг,

        Эзгулигинг қолар фақат.

2007

      МАНЗИЛЛАР

      Қобулгача – беш юз ёғоч,

      То Ҳирот – минг чақирим.

      Овоз етмас, йўқдир илож,

      Юз