Яҳё Тоға

Ота макон


Скачать книгу

кимнидир қарғаб,

      кимнидир алқаб,

      кимнингдир

      гўрига ғишт қалаб

      бемалол, бехижолат

      йиғлашинг мумкин…

      Мен-чи…

      мен бўғзимни

      қонатиб бўлса-да,

      (Отам ўлса…

      онам ўлса-да…)

      барча дардларимни,

      аламларимни

      ичимга ютишим лозим,

      ёлғизим.

      Сенга осон…

1984

      НЕ ТИЛАЙ?

      Осмонга устун тилайму,

      Шоҳга адолатму тилай?

      Ошпичоққа қин тилайму,

      Қулга шафоатму тилай?

      Ҳовузга тилайму қопқоқ,

      Бойга мурувватму тилай?

      Кўрпага енг тилайму, ё

      Йўқсулга давлатму тилай?..

1981

      ИНСОННИНГ КЎНГЛИ

      Карвонсарой эмас,

      Қўналға эмас,

      Қизил майдон эмас

      Инсоннинг кўнгли.

      Босқинни бас қилинг,

      Топтамакни тўхтатинг энди;

      Ўзбекистон эмас

      Инсоннинг кўнгли.

1987

      ҚАДИМ ҚАЛЪА

      Бир қадим

      қалъанинг деворларинда

      қон кўрдим:

      ҳар ғишт қон!

      ҳар қадам қон!!!

      Токчаларга қўнган ғуборларинда

      қонталаш замонга

      жонталаш исён!

      Кўзларимни юмдим:

      Ёлғонми дедим.

      Гувоҳга айланди

      ҳар ғишт,

      ҳар қадам…

      Бир аччиқ ҳақиқат тиғлади дилим:

      Ҳақиқат ўлмайди!

      ўлади одам.

1981

      ШУКРОНА ЎРНИНДА

      Кўксимни

      захга бериб

      кўкардим мен,

      минг бир дардни бир ўзим

      кўтардим мен.

      Хос жом топсам дардимни

      тўкардим мен,

      Сўнг бемалол дунёдан

      ўтардим мен.

1982

      АБДУЛЛА ОРИФ

(Юбилейда ўқилмай қолган алёр)

      Биродар, жиддийроқ боққил кечмишга,

      Айрим тугунлар бор, зордир ечмишга.

      Беш юзу етмишга аруз султони,

      Бармоқ байроқдори чиқди етмишга.

      Мендан лозиммиди шул муқояса,

      Тилим лол, дудоқдан дуолар тошар.

      Султон олти юздан, Худо хоҳласа,

      Байроқдор оғамиз юзлардан ошар.

      Қутловлар қоришиқ тилакларим мўл,

      Кўзда ёш, қай бирин тутай қўлини?!

      Кимки, қалам тутса, киприкларим ҳўл:

      Ул икки улуғнинг берсин йўлини!

      Гарчи, ёшларинда беш асрлик фарқ,

      Ватан шон-шуҳратин сақлагай эрлар.

      Юртим осмонида ураверсин барқ –

      Абдулла Орифлар, Мир Алишерлар!!!

2011

      ҚУТЛОВ

Оғам, элимизнинг назаркарда, жаҳонгашта, марди майдон, танти ва валламат полвони; устозу шаҳбоз, ҳабибу табиб ҳам аломат адиб… Ҳожи Акбар Турсун Али МуҳаммадгаҚАЛАМИМ ИЛДАМДУР БУГУН АЛЁРГА

      Олтмиш уч баҳор не Сиздайин сорга,

      Кўнгул ифтихорга, ғурурга тўлсин.

      Ёш томар умрдай таранг симдорга –

      Ул қувонч ёшингиз муборак бўлсин.

      Пайғамбар ёшингиз муборак