Алишер Ибодинов

Худоёрхоннинг сўнгги кунлари


Скачать книгу

деган миш-мишлар ўрлаган, “энди навбат бизга ҳам келиб қолади” дея қўрқиб турган Эрон шоҳи Россиядан мадад кутаётганди. Бундай вазиятда Эрон тахтидаги одам рус тутқунидан қочиб келган мусулмон подшосини қабул қилиб, ёрдам беришга журъат этолмасди, албатта. Насриддин шоҳ бизни қабул қилмагач, катта умид билан Афғонистонга юз бурдик. Не ажабки, Афғон ҳукмрони Амир Абдураҳмон ҳам Худоёрхонга рўйхуш бермади. Аксинча, тезда Афғон тупроғини тарк этишини сўради. Албатта бу ҳолнинг ҳам сиёсий сабаблари бор эди.

      Абдураҳмонхон машҳур афғон амири Дўстму-ҳаммадхоннинг невараси эди. Дўстмуҳаммадхон-нинг ўлимидан сўнг унинг ўғиллари орасида бош-ланган тахт учун кураш можароларида ўша ўғилларидан бири – Шермуҳаммадхон ғолиб чиқди ва тахт-га ўтирди. Бу орада ҳукмдорнинг биродарларидан бири Муҳаммад Афзалхон тўсатдан вафот этади ва унинг ўғли – амакисидан чўчиган Абдураҳмонхон Туркистонга қочиб келади. У пайтлари Туркистон деярли тўлиқ Россия тасарруфига ўтган, фақат Қўқон хонлиги ўз мустақиллигини бирмунча сақлаб қолган эди. Абдураҳмонхон Хива хони ва Бухоро амири томонидан ҳам илиқ қабул қилинади. Аммо қочоқ шаҳзода эндиликда ўйинчоқ ҳукмронларга айланган кишиларга ишонмади. Зеро, илгари ҳам турли можаролар боис Туркистон заминига қочиб келган афғон амирларига бу ҳукмдорлар тарафидан дўстлик ва садоқат кўрсатилмаганлигини у яхши биларди. Шу боис шаҳзода рус мустамлакачи амалдорлари ёрдамига ишонарди, холос. Руслар ҳам келажакни ўйлаган ҳолда Абдураҳмондан ёрдамларини аямадилар. Дарҳақиқат, Туркистондаги рус ҳукумати Абдураҳмонга Самарқанд шаҳридан турар жой ва каттагина боғ ҳамда экин майдонлари ажратиб берди. Шаҳарнинг Қаландархона маҳалласида илгари Бухоро амирига тегишли каттагина боғча, уч тўрт хонадан иборат иморатлар бор эди. Чор ҳукумати қувғиндаги шаҳзоданинг яшаш харажатларини ўз зиммасига олди. Туркистон генерал-губернатори, генерал-адъютант, инженер-генерал Константин Петрович фон-Кауфман қочқиндаги шаҳзода – афғон тахти даъвогарларидан бирига доимо кўз-қулоқ бўлиб турарди. У Абдураҳмонхонни ора-сира ўлка пойтахти Тошкентга таклиф қилар, турли байрам ва тантаналарда, қабул маросимларида қатнашувига изн берарди. Кауфманнинг таклифига биноан Абдураҳмонхон тарих илмидан хабардор мирза ёрдамида “Сардор Абдураҳмонхон томонидан баён этилган “Афғонис-тон тарихи” номли китоб ҳам ёзди. Бу китоб тантана билан генерал-губернаторга тақдим этилди.

      Абдураҳмоннинг Туркистонда яшашига ўн йил тўлган бир даврда Кауфман унга Афғонистонга қайтиши учун рухсат беради. Бу энди инглизларнинг иккинчи афғон-инглиз урушини бошлаганликлари, Афғонистондаги ўта қалтис сиёсий вазият тақозоси туфайли эди. Ўша пайтдаги Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги вице-қироли барон Эдуард Роберт Литтоннинг Афғонистонни буткул босиб олиб, бу юртни тўлиғича инглизлар қўли остидаги ерларга қўшиш орзуси боис бошланган бу қонли можаро жафокаш афғон халқи бошига озмунча кулфат келтирмаётганди. Мана шундай вазиятда фон-Кауфман