Тохир Хабилов

Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)


Скачать книгу

бошласа, жабрланётган йигитни танишса-танишмаса, улар дарров ҳимоя қилишарди. Бу борада Алихон Хонгиреев деган йигит ғоят довюрак эди. Чеченларнинг қандай ботир ва ҳақгўй халқ эканини шу йигит билан суҳбатлашиб билганман. Ярим йил давомида у менинг яқин дўстимга айланиб қолган эди. Саксонинчи йилларнинг бошларида шоир Шавкат Раҳмон Ёзувчилар уюшмасига ишга ўтганда чеченистонлик дўсти Воҳид Итаев оиласи билан Тошкентга кўчиб келди. Шавкат билан Воҳид Мос-квадаги адабиёт институтида бирга ўқишган экан. Воҳид жуда ақлли, виждонли, тўғрисўз шоир эди. Чеченистонда ким биландир чиқиша олмай, Тошкентдан паноҳ топди. У билан дастлабки суҳбатларда чеченлар ҳақида билганимни гапира бошлаганимда у “қаердан биласан?” деб ажаб-ланганди. Ҳарбийдаги воқеаларни айтиб берганимдан сўнг биз у билан янада яқинлашдик, суҳбатларимиз чоғида чечен халқининг тарихи, ботир ўғлонлари ҳақида фахр билан ҳикоя қиларди. “Агар лозим бўлса, чеченнинг ботир ўғлонлари эртагаёқ отда қилич ўйнатиб Кремлга кириб боришлари мумкин”, дегани эсимда. Қарангки, бу шунчаки тахмин эмас, амалга ошадиган иш экан, ўша йиллари тарих бунга гувоҳ бўлди. Шу икки дўстимнинг ҳикоялари сабаб бўлиб мен довюрак чеченларни ва доғистонликларни севдим ва уларнинг вакилларини ёзган асарларимга олиб кирдим. “Шайтанат”даги Зелихон – “Академик”, “Мурдалар гапирмайдилар”даги Тенгизни балки эсларсиз.

* * *

      Уруш чеченлар яшайдиган қишлоқлардан узоқроқда бўлса ҳам унинг нафаси уфуриб турарди. Қишлоққа қорахатлар билан билан бирга нохуш миш-мишлар ҳам етиб келарди. Миш-мишлар оқибатида ҳақиқатга айланиб бутун қишлоқ бир кечада иссиқ уйлардан ҳайдаб чиқилди. Бир ҳафта бурун Зелихонларникига қорахат келиб аза очилган эди. Олти ёшга тўлган бола дам онасига қўшилиб йиғларди, дам бобосига қўшилиб қўлини фотиҳага очарди. У нима учун аза очилганини тушунди – отасини фашистлар ўлдирган. Энди қотилларни кечириш мутлақо мумкин эмас! Зелихон – энди хунхўр! Томирларида чечен қони оқаётган олти ёшли бола аждодлар қонунини биларди. Унга на онаси, на бобоси “ўч ол!” деди. Бу гапни унинг юраги айтарди. Шунга ақли етган бола нима учун уйқудан уйғонишганини, иккита тугунни орқалаб тун бўйи йўл юришганини, сўнг поездга чиқишганини билмади. Биров “фашистлар яқин келиб қолишибди, бизни асрашяпти”, деди. Бундан Зелихон ажабланди: фашистлар яқин келса яхши-ку! Ўч олиш имкони туғилган экан-ку?! Яна биров: “Ичимиздан сотқин чиқибди, ҳаммамиз шунинг касофатига қолибмиз”, деди. Зелихон бунга ҳам ажабланди: қанақа сотқин, нимани сотади, қишлоқда сотиладиган нима бор?..

      Узун кечалар йўл юриб, ниҳоят бир қишлоқдан паноҳ топишди. Унинг кўнгли, кўзлари тоғларга, чўққиларга ўрганган эди. Бу қишлоқ тоғдан анча узоқ экан. Аммо бобоси ҳам, онаси ҳам шукр қилдилар. Бир деҳқон уйининг ярмини бўшатиб берди. Девор ўрнига эски шолча тортиб яшайверишди. Етти ёт бегонага ҳам мурувват кўрсатувчи имонли одамларга учратгани учун бобоси Аллоҳга шукрлар қилди. Яхшиям, бобоси туркчани биларди, бўлмаса кунлари имо-ишора