Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (2 китоб)


Скачать книгу

“Марийка” деган оламаро машҳур қўшиқчисига маҳлиё бўлиб, кенжа қизлари туғилганда шу исмни қўйган эканлар. Қариндошларнинг тили келишмай “Маликахон” дейишса, “Малика эмас, Марийкаман”, деб ранжирди. Ҳозир ундай эмас.

Мармартош юзлари бунчалар силлиқ,Жонсиз бу тош чиройли бунча?Ғамли гулларини нечун битмишдир.

      Яқинда “Минор” қабристонига кирганимда хилма-хил мармартошлар “галереяси” ақлимни лол қолдирди. Қабр тепаларини тошлар билан безаманглар, деб юз гапирилса ҳам, минг гапирилса ҳам, бу чақириқни қулоққа олиш ўрнига ким ўзар мусобақаси авжга чиқибди. Айтишларича, қимматбаҳо тошлар билан безатилган қабрларга қоровуллар қўйиш ҳам расм бўлибди. Менингча, қоровул тошларни эмас, балки тош остидаги ўликни қўриқлайди. Бундай дейишимга сабаб, ҳозир хорижда “ўлик ўғирлаш” кенг тарқалган жиноятлар сафида турибди. Аввал бойларнинг гўзал хонимлари ёки жўжуқларини ўғирлаб, қайтариб бериш эвазига катта пул талаб қилишарди. Энди эса бойларнинг ўликлари ўғирланадиган, кейин эгаларига сотиладиган бўлган. “Қўшнингни ўғри тутма, ўзингдан эҳтиёт бўл”, деган мақолга амал қилган бадавлат кишилар, марҳумларини авайлашса не ажаб?! Қабристондаги ажиб тошларга назар ташлаб ўтиб борар эканман, шайх Саъдийнинг “Гулистон”ларидаги гўзал ҳикматларидан бири ёдимга тушди, балки бу ҳикматни сиз ҳам ўқигандирсиз:

      “Бир бойбачани кўрдум, отасининг гўри бошида ўлтурмиш ва бир камбағалбача билан мунозараға тушмушким, “отамнинг гўрининг сандуқи тошдандур ва рангли ёзув билан мунаққашдур ва мармар тошини фарш қилмушдурлар, феруза ғиштлар билан ул қабр босилмишдур. Санинг отанг қабри нимага ўхшар: бир-икки ғишт тўпламишлар ва бир-икки ҳовуч туфроқ анинг устиға сочмишлардур?!”

      Камбағалнинг ўғли муни эшитти ва деди: “сукут айлағилки, то санинг отанг бу оғир тошлар остидин қимирлағанга қадар манинг отам жаннатға дохил бўлур…”

      Туркия тарих музейида қабр тошларга аҳамият берган эдим. Бу тошлар туркларники эмас, қадим юнонларники. Бойларни мармар тобутларда кўмган эканлар. Одам бўйи баландлигидаги мармартош ичи ўйилиб, тобутга айлантирилган. Тоштарош устки томонига обдон безак берган. Ҳатто турли расмлар ўйиб туширилган. Камбағаллар эса хумни эслатувчи оддий сопол тобутда кўмилган. Насронийлар марҳумларини ёғоч тобутларда дафн этадилар. Бойларнинг тобутига ишлов берилган, ялтироқ мебель каби. Камбағалларники эса ҳатто рандаланмаган. Ҳар иккови ҳам тупроқ остида чирийди. Ўлик учун қайси тобутда ётишнинг фарқи йўқ. Юз йиллар муқаддам мармар тобутда кўмилган бой ҳам, сопол тобутда кўмилган камбағал ҳам бир ҳовуч суяк бўлиб ётибди. Ҳар иккисининг суякларига синчиклаб разм солсангиз ҳам, қайси бири бой бўлганини ажрата олмайсиз. Буни ҳатто энг мукаммал ашёлар билан ҳам аниқлаш мумкин эмас. Зеро, аниқлаш бу дунёнинг иши эмас, Қиёмат кунининг юмуши. Шу оддий ҳақиқатни англаш наҳотки шунчалар мушкул? Ҳаёт – бешик ва тобут орасидаги тор бир йўл ва йўлчиликдир. Дунё ҳаёти сўнгсизлик ичида