Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (1 китоб)


Скачать книгу

деб калима келтиринг”, деб эслатишибди. Бунга жавобан мўъмин “Мен бу гапни ҳаргиз айтмасман”, деб пичирлабди-ю, жон берибди. Буни эшитган биродарлари кўп маъюс бўлишибди. “Дўстимиз иймонсиз кетди-я!” деган гумонда йиғлашибди.

      Орадан кунлар ўтиб улардан бири тушида вафот этган биродарини кўрибди. Оппоқ либос кийиб олган биродари жаннат боғларида юрганмиш. “Биз сизни иймонсиз кетди, деб армонда эдик, Аллоҳ сизни буюк ажр билан сийлабди-ку?” деб савол берибди. “Ажабланманг, дўстим, – дебди вафот топган банда, – сизлар уйга кириб келганингизда мен шайтони алайҳилаъна билан олишиб ётиб эдим. У менга васваса қилиб “Худо йўқ, пайғамбари алдамчи” демоқликни амр этди. Мен сизларга эмас, у лаънати шайтонга қараб “Бу гапни ҳаргиз айтмасман”, деб эдим. Жонимни иймон калимаси билан топширганим эвазига Аллоҳ мени сийлади”…

      Умр яхшиликлар билан бирга дўстлардан айрилиш йиллари ҳамдир. Дўстлар бирин-кетин бизларни ҳам, дунёни ҳам ташлаб кетадилар. Яна қанча дўстни сўнгги манзилга узатар эканмиз? Бизни қайси дўстларимиз кузатар эканлар?

      Киши ҳаётида дийдор ҳам, айрилиқ ҳам кўп. Зийракроқ разм солсак, ҳаёт учрашув ва ўлимдан иборатга ўхшаб кўринади. Қай бири кўпроқ?.. Учрашган, танишган, кўнгил қўйганларимизни ўлим аёвсиз равишда бизлардан юлиб олади. Бирида қайғурамиз, иккинчисида… Одамлар билан учраша-учраша оқибат ўлим билан ҳам учрашамиз. Бизнинг бу сўнгги учрашувимиз кимнидир қайғуга солар, кимнидир эса…

      Фоний дунёдаги ҳар қандай дийдорнинг оқибати –айрилиқдир. Одамлар охир-оқибат айрилиқ майини ичмоқ учун учрашадилар. Бу дунёда ҳар бир нарса омонат бўлгани каби дийдор ҳам омонат. Боқий дийдор фақат жаннатдир. Энг бахтли дийдор ҳам ўша маконда. Узил-кесил айрилмоқлик ҳам Қиёматда содир бўлади. Унга қадар ота-она, дўстлар ва бошқа яқинлар билан жаннатда юз кўришмоқлик умиди мавжуд. Умид ушалмаса-чи? (Аллоҳ сақласин!) Бу дунёдаги айрилиқ фожиа эмас, ўткинчи ғам холос. Энг даҳшатли фожиа– Қиёматдаги айрилиқдир. Бу фожиага учраш ёки учрамаслик масаласини ҳар бир инсон тириклик чоғида ҳал қилиб олмоғи зарур.

      Бир йигит қазо қилди. Бундай ҳолларда “Бевақт вафот этди”, дейишга кўникканмиз. Билмаймизки, ўлим бевақт келмайди. Аллоҳ тайин этган аниқ нафасда келади. Инсон ризқида белгиланганидан бир луқма ҳам кўп, бир луқма кам ҳам емайди. Бир нафасни ортиқча ҳам, кам ҳам олмайди. Юраги битта кўп ҳам, кам ҳам урмайди. Ҳар бир одам ўз вақтида ўлади. Биз буни билмаймизми? Биламиз, фақат “бевақт” деб ўзимизни алдаймиз. Хўп, алдамас эканмиз, “вақтида” келган ўлим қандай бўлади? Қачон ва қай ҳолда келади? Етмиш ёшдами ё саксондами? Балки тўқсон бешдадир. Аниғи шуки, ўлим айни вақтида келади. Биз, ўзимиз уни қаршилашга, Тангри берган омонатни қайтариб беришга, у дунёда кутилажак савол-жавобга вақтида тайёр бўлмаймиз.

      Ўқишда имтиҳон куни, соати белгиланган бўлади. Тунни кунга улаб, тайёрланиб борамиз. Тайёргарлигимизга кўра баҳо оламиз. Фоний дунё ҳам имтиҳон экан, тайёргарлигимиз қандай, ўйлаймизми? Муаллимга пора