бўлса, бойларингиз саховатли бўлса ва ишларинг ўрталарингда келишув билан бўлса, сизлар учун ер остидан кўра усти афзалдир. Агар бошлиқларинг ёмонларингдан бўлса, бойларингиз бесаховат бўлса ва барча маслаҳатингиз аёллар қўлида бўлса, ер ости сизлар учун ер устидан афзалдир.
АГАР
Агар яхши бўлса юртда подшоҳлар,
Бойларингиз бўлса сахий, ботадбир,
Ишлар бамаслаҳат битса, сизларга
Ер остидан кўра усти афзалдир.
Агар пешволардан кетса адолат,
Бойларни тарк этса инсоф, юз-хотир,
Маслаҳат аёллар билан битса гар
Ер устидан кўра ости афзалдир.
* * *
Огоҳ бўлингки, ҳар бир хиёнатчи қиёмат куни хиёнати миқдорида танилиш учун байроқ кўтариб юради. Огоҳ бўлингки, хиёнатнинг каттаси амирларнинг халқ оммасига қилган хиёнатидир. Огоҳ бўлингки, ҳақ гапни билган кишининг у гапни гапиришига одамларнинг ҳайбати тўсқинлик қилмасин! Огоҳ бўлингки, жиҳодларнинг афзали золим йўлбошчи олдида айтилган ҳақ сўздир. Огоҳ бўлингки, умрингизнинг қолган қисми бамисоли яшаб турган кунингизнинг қолган қисми кабидир.
ОГОҲ БЎЛИНГЛАР
Ҳар қайси хоиннинг қиёмат куни
Қилган хиёнати миқдори қадар,
Ҳамма кўрсин учун икки қўлида
Кўтариб юргувчи байроғи бўлар.
Яхши пешволар ҳам Ҳақ таолонинг
Ердаги халқларга иноятидир.
Энг катта хиёнат бу – амирларнинг
Ўз халқига қилган хиёнатидир.
Огоҳ бўлингизким, ҳақ гапни билган
Кишилар қалбининг чўғи сўнмасин.
Ва улар ҳақ гапни айтмоғи учун
Одамлар ҳайбати тўсқин бўлмасин.
Яна билингизким, Оллоҳ йўлида
Қилинган жамийки жиҳодлар создир.
Лекин афзал жиҳод – золим подшоҳлар
Олдида айтилган битта ҳақ сўздир.
Ҳеч кимнинг хасмимас ҳеч кимнинг умри,
Умр гоҳ осмон, гоҳ жарнинг лабидир.
Унинг қолган қисми шу кунингизнинг
Қолган ул иккинчи қисми кабидир.
* * *
НАСИҲАТ
Иғвою бўҳтондан сақланинг мудом,
Меҳру саховатдан йироқ бўлманглар.
Умрни ғанимат билинглар ҳар дам,
Ўлимни ҳеч қачон орзу қилманглар.
* * *
Хизматчиларга яхши муомалада бўлиш – баракадир, ахлоқсизлик – шумликдир, аёл кишига итоат қилмоқлик – надоматдир. Садақа эса балони қайтарувчидир.
ҚАЛБИНГ ТОЗА БЎЛСА
Яхши муомала хизматчиларга –
Файзу барака ҳам саховат эрур.
Ёмон хулқ – шумликдир, аёл кишига
Итоат қилмоқлик надомат эрур.
Ҳеч нарса панада қолмагай, Оллоҳ
Ҳар нени назардан ўткарувчидир.
Қалбинг тоза бўлса, имонинг бутун,
Садақа – балони қайтарувчидир.
* * *
Одам қалбида гўё Ой ёнидагидек бир булут бордир. Ой ёритиб турганда тўсатдан булут келиб уни беркитиб қўйса – қоронғулик, булут кўтарилса – ёруғлик бўлиб тургани каби, қалб ҳам баъзида равшанлашиб, баъзида хиралашиб туради.
ОЙ