Коллектив авторов

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР


Скачать книгу

яхши. Модомики сиз Озарбайжонга Туркиянингтухум сотишини давла-тимизнинг эътиборига қаратишингиз керак, шу пайт Озарбайжон ҳам бу тухумларни Эрондан олсин. Шу тариқа давлатимизнинг ҳам шарафига доғ тушмайдими? Нима дедингиз?

      –Метин, қардошим, жуда янглиш хаёлга борганлигимни энди англадим.

      Сен ҳақли экансан! Сени минг бора табриклайман. Газеталарда ўқигандим.

      Сўнгги маъмур ўринбосари туфайли бюджетдан ажратилган маблағ юз миллиард эмиш. Демак, бу маблағни, биз шунчаки тухум экспорти билан ҳам шартлашиб олишимиз мумкин. Энди шундай хаёлга бораман: Туркияда 15-20 минг Зироат факултетини битирганлар ишсиз юришипти. Озарбайжонга бир йилда, бир миллиард тухум сотиш дегани Туркияда янги иш жойлари очиш, ишлабчиқаришни кўпайти-риш, ишсиз ёшларга нон эшикларини ахтариб топиш ва Туркияга четэлдан пул ту-шириш деганидир.

      Мен билимсизлигимнинг қурбони бўлдим. Бу катта хизматингни ҳар ерда эълон қиламан. Соғ бўл! Бор бўл!Умрингузун бўлсин, қардошим!

      Англатмоқчи бўлганим иккинчи воқеа бундай:

      1995 йилда Туркманистонга боргандим. Бир оқшом емаги учун, у ерда яшаётган тижоратчилардан бирининг уйига чақирилгандим. Ичимдаги бир қизиқишимни ўртага тўкиб солдим:

      –Истанбулда дўкон очганингизни айтдингиз. Нима учун у ерлардан узилиб Туркманистонга келдингиз? Қўлингизга тушаётган фойдалар етарли эмасмиди ёки бошқа сабаблар бормиди?

      – Фойдаларим жойида эди. Янда кўпроқ топишга ружу қўймагандим Мени бу ерларга йўллаган Фатҳуллоҳхўжа Афандининг тавсиялари бўлди. Бир оқшом у мени камида 40-50 тижоратчи дўстларим йиғилган бир ерга таклиф қилди. У ерда бизга дедики: “Туркиянинг янги ташкил этилган Турк Жумҳуриятлари ила тижорий алоқалари ичида бўлишингизнинг беҳисоб фойдалари бор. Бизнинг аждодимиз 1071 йилги Малазгирт Зафаридан сўнг, у тупроқлардан Онатўлига келди. У ерлар бизнинг Ота юртимиздир. Ва энди биз ота юртимизга кетмоқ мажбуриятидамиз. Бу бир мадд-и жазир ҳодисасидир. Яъни денгиз сувларининг тошиши ва такрор ортга чекилиши каби. Қисқа вақт ичида Туркиядаги иш ерларингизни ўғил –қизингизга –ака-укаларингизга қолдириб,Туркистонга кетишингиз керак У ерларда янги иш ерлари очишингиз керак. Бу ердан у ерга катта юк машиналари,байналмилал йўлларни тўлатиб мол элтишингиз керак. Ҳам молнинг энг яхшисини сотишингиз керак, ҳамда ўрнак кишилар бўлиб Туркияга симпатия қозонтиришингиз керак. Фақат асло шалпайиб ортда қола кўрманг. У ерлар пок майдонлардир. Кеч қолдингизми, бозорни бошқа ўлкалардан келган кишилар тўлдиради, сизнинг ишларингиз анча оғирлашади. Шу жиҳатдан бир он бўлса-да олдинроқ кетмалидир, у ерларда бир он олдин дўкон-магазинлар очишингиз лозим!”

      Мен Истанбулдаги магазинимни ўғлимга қолдирдим. Чиқиб Туркманистонга келдим. Биздан кейин бу ерга Эрондан ҳам тужжорлар келишди. Ҳақиқатан улардан олдин келишнинг фойдаларини кўрдик.

      –Нима билан тижорат қиласиз? Ҳаётингиздан мамнунмисиз?

      – Кўп мамнунман. Ҳеч бир шикоятим йўқ. Мен гилам билан иш юрита-ман. Масалан, ўтган ойда нақ икки минг гилам сотдим. Бу-даҳшатли