Вазирлигимизда тинч қўйилиши, тинч яшатилиши зотан мумкин эмасдир. Яъни Миллий Таълим персонали, вазирлик биносида орқадошлари орасида ҳам ташқи турклардан баҳс этса, бундай хатти-ҳаракати ҳақида дарҳол атрофида гап-сўз тарқала бошлар, иккинчи кур вазирлик муфаттишлари ўша давра суҳбати муносаба-ти билан дарҳол суриштирув ишларини бошлатар ва ташқи туркларга яқинлиги очилган киши дарҳол бошқа бир жамоага ўтказилар ёки бошқа шаҳарга жўнатиб юбориларди.
Эҳтимол энди сиз бу ифодаларимни ўқиб, дабингизни букарсиз. “Бу нимасси, жоним?” дерсиз. Мен не-не ҳодисаларга гувоҳ бўлдим. Қандай аҳволларга тушдим! Қандай аҳволларга!
Орқамизда юрувчи бир ташкилот (МИТ)
Ташқи турклар мавзусида жуда муҳим баъзи давлат муассасаларимизнинг, қандай катта билимсизлик,муносабатсизлик ичида бўлганликларини ҳам ҳайрат-ла
ва даҳшат-ла аниқ-таниқ кўрганлардан бириман. Масалан,менимча Миллий Истиҳ-барот (Хавфсизлик) Ташкилоти (МИТ)миз бизнинг жуда кучли, жуда билимдон, жуда муқаддас муассасаларимиздан бири бўлиши керак. Онатўли тупроқларида борлигимиз, тирикчилигимиз, бирлигимиз бу муҳим ташкилотимизнинг титиз ишларига ҳам боғлиқ. Маданий бир ўлка, айни чоғда жуда кучли, аммо ҳар вақт суянса бўладиган ҳавфсизлик ташкилотига ҳам эга бўлиши керак. Энди бу ерда мен билан боғлиқ бир Миллий Истиҳбарот рапортини уялганча изоҳламоқчиман.
12 сентябр 1980 йилги ҳарбий тўнтарувидан кейин ўтказилган ноиблар сайловида Миллиятчи Демократик Партияси Сивас Ноиблигига номзод ўлароқ қатнашдим. Сайлов варақасининг (ости-остига ёзилган ҳолда тайёрланган жадвалнинг) иккинчи қаторидайдим. Сайловни жуда оз бир овоз билан ютқаздим. МДП Сивасдан фақат бир ноиб чиқара олди. Сайловлардан сўнг Маланият Вазирлигимиздаги вазифамга қайтмоқчи бўлдим Бундан олдинроқ бу вазирликда мусташор ёрдамчиси бўлиб ишлагандим. Уч киши имзолаган қарорномамдан қандайдир натижа чиқмас эди. Масалага қизиқиб Бош Вазирликка бордим. У ерда менингяқин дўстларим бор эди. Уларга ишга тайинланишим нега кечикаётганини сўрадим. Хижолатлик билан дедиларки:
–Миллий Хавфсизлик Ташкилотимизнинг сенга оид досьёси афсуски шу сабабли ҳам туманли!
-Қандай туманли яъни?– дея сўрадим. Шу ондаёқ МИТнинг менга оид лосьёсини олдимга қўйдилар. Ўқий бошлаганимда ўзимни ой юзига бориб қўнган инсондай ҳис этдим.Қаттиқ эсанкирадим. Чунки у рапортда айнан шундай дейилганди:
1.Қилинган тадқиқ ва текширувлар натижасида Ёвуз Булант Боқиларнинг улкуси (идеали) диққатга лойиқлиги кўриниб турипти.
2.У Ирқчи ва Турончидир. Озарбайжоннинг Оқдом қишлоғидан Туркияга келгандир.
3.12 скнтябр ҳаракатидан сўнг Миллий Бирлик Қўмитасининг эски аъзолари-дан Музаффар Ўздоғнинг бюросида ва Амина Ишимсу Ўксузнинг уйида ташкил қилинган яширин тўплантиларида қатнашган.
4.Бу тўплантиларда МХП тенденциясига эга бўлган партиянинг ва улку ўчоқларининг, Туркияни қутридан (асос-асосидан) янгича қурилиши учун ишлагандир.
5. Лидерлик хусусиятига