Коллектив авторов

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР


Скачать книгу

ўқидим ва ё тингладим.Буерда менга келган мактублардан фақатгина биттасини сизга ҳам очиб кўрсатаман: 19.10. 1987 тарихида , Диёрбакир Махсус Аскарий Жазоуйидан ёзган АҳметБошарслон, 8 саҳифалик мактубининг сўнгида дейдики:

      “Муҳтарам Оғабей! (Туркияда ўзидан катта акага шундай дейишади)

      Биз, Диёрбакир Махсус Аскарий Жазоуйининг Д Блокининг 18-нчи палатасида ётган 25 кишимиз. “Туркистон-Туркистон” китобингизни бизнинг палатада йиғлаб-йиғлаб ўқимаган қолмади. Мен ҳам уни шундай туйғу селиичи-ла ўқиббитирдим.Сиз бу китобни,айни пайтда, отангизга ва боболарингизга бир раҳмат василааи бўлсин деб ёзгансиз. Биз ҳам бу ерда ота-боболарнгизнинг руҳига бахшида этиш учун Қуръони Каримни хатм этдик.Бундан ташқари, отангизнинг руҳи учун 70 минг калима-и тавҳид йўлладик. Бу 29 октябр пайшанба куни пешин намозидан кейин,дуолар билан бирга руҳларини хабардор қилажакмиз. Билиб қўйинг, деб ёзяпман.Сиз ҳам бизларни дуоларингизда унутмангиз!”

      1987 йилда Маданият Вазирлигида вазифали эдим. Ишлайдиган хонам Улусдаги ТВММнинг иккинчи қаватидайди.Ағмет Бошарслонни ўқиганда, ичимда ёйли тамбурлар инграй бошлади. Орқадошларимнинг ёнида ўтиролмадим.Ўзимни аранг ташқарига отдим. Улусдан Тонгтуған Майдонига, у ердан Южетепа маҳалласидаги уйимизгача кўзёшларимни арта-арта борардим.

      Бундай қанча мактуб олдим!

      Бундай қанча кишини тингладим!

      Бироз кейин бу китобнинг илк бўлимида танишажагимиз Аҳиска туркларидан Жамбуллу Жуманинг айтгани каби: Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади!

      Энди мен , китобимнинг 8-нчи нашри муносабати билан, янги бир сўз ёзиш мажбуриятидаман. Шу тариқа, барча ўқувчиларимга ҳам юрагимнинг тили билан мингларча раҳмат айтиш, ҳамда Туркистон, Туркистон туфайли бошимга келган балоларни қайдай бўлса, шундай ёзишни истайман.

      Ким нима деса, деяверсин! Ким қандай юрса,қандай бақирса, ким қандай гап-сўз қилса қилаверсин! Мен ҳам ўз достонимни, қилган ишимни,инончимни, фикриётим-ни ёзяпман, айтяпман: мен пастда ким бўлганлигим, ўртада кимлигим, устда кимлигим, аршда кимлигим “Алҳамдулиллоҳ Туркликдир”. Мен қанчалик Турк бўлсам, шунчалик Мусулмонман. Ўрни ва вақти-соати келганда, умримнинг бу гўзал нақшини ҳар касга кўрсатишга уриндим.

      Радиоларимизда дастурларми қилдим? Ҳар баҳона билан Туркнинг ва

      Исломнинг гўзалликларини ўртага қўйдим.

      ТВларимизда менга фурсатми берилди? Онатўлида эски турк бошкентлари, Оврупода Турк излари каби дастурлар билан Туркликни ва Исломни кўтармакка, севдирмакка ғайрат қилдим.

      Янги Турк Жумҳуриятлари борасида Давлат ТВсила 66, Сомонйўли ТВмизда 35 марта далиллар билан нақшланган дастур тайёрладим ва тақдим этдим.Туркистон ва Озарбайжон турклигини Туркия туркларига танитиш ва айни чоғда севдириш учун амалга оширганим бу 101 ТВ дастури билан, назаримда,бугунгача рекорд менинг қўлимдадир.

      Турли муносабатлар билан эски турк юртларигами кетдим? “Ускупдан Косовага”, “ Туркистон, Туркистон” каби китобларим билан миллатимизнинг, тарихимизнинг ўтмиши ва бугуни орасида кўприклар қуришга ҳаракат қилдим. Кўрганларимни шунчаки ёзиш билан кияояланиб қолмадим, даъват қилинганим турли шаҳарларимизда, Яҳё Камолнинг ифодаси билан ацйтганда: “Маҳзун чегараларимизнинг ташқарисида қолган” миллатдошларимизни, уларнинг турли масалаларини